Обод маҳалла ва обод қишлоқ аёллари — фаол ва ташаббускор!

28 Июль, 17:23 • Аёллар қаноти, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Обод маҳалла ва обод қишлоқ аёллари — фаол ва ташаббускор! нет

Маълумки партия фаоллари фуқаролар, айниқса хотин-қизлар орасида бўлиб, уларнинг оила ва жамиятда тутган ўрни беқиёс экани, шу боис ҳам Давлатимиз томонидан хотин-қизларга чуқур эътибор қаратилаётгани борасида фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашишмоқда. Уларни ташвишга солаётган муаммо ва камчиликлар билан қизиқиб имконият даражасида яқиндан кўмак беришмоқда. Мақсад — аёлларимизга оила деб аталмиш муқаддас даргоҳни янада мустаҳкамлашида, муносиб рағбат кўрсатиш.

Куни кеча ана шундай улкан мақсадни кўзлаган янгиариқлик партиядошларимиз туман “Оила” маркази фаоллари билан тумандаги Каттабоғ маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этган тадбир ҳам оилаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Барногул Сафаева, вилоят “Оила” маркази раҳбари, партия фаоли Равшанбек Бобожанов ва бошқалар оиланинг муқаддаслиги, унда аёлнинг беқиёс ўрни хусусида сўз юритишди.

Тадбир иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларнинг тус олиши билан жуда қизиқарли кечди. Айниқса, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ҳамда сиёсий фаоллиги оширилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Обод маҳалла ва обод қишлоқ аёллари — фаол ва ташаббускор! was last modified: Июль 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »