Оила – жамият устуни

3 Июль, 09:54 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила – жамият устуни нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси билан ҳамкорликда  Чиноз туманида “Аёллар қаноти” фаоллари учун “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чиноз туман Кенгаши, Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутатлари, Тошкент вилояти «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси мутахассислари, туман тиббиёт ходимлари ва педагог-ўқитувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан марузачилар Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида изчил ривожланиб бораётганлиги, бу буюк мақсадга эришишда жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила муҳим ўрин тутиши ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ўз менталитетимизни сақлаб қолишимиз, ёшларнинг камолотга етишишида таълим-тарбиянинг аҳамиятини англашимиз, бунда аввало оилалардаги муҳит ва тарбияни мустаҳкамлашимиз зарурлиги таъкидланди.

–  Юртбошимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг чиқарилгани республикамиздаги барча қиз-аёлларимиз учун имкониятларнинг яна бир янги кўриниши бўлди деб айта оламан, дейди Чиноз тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Нигора Мухамадиева.Шунингдек, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва “Аёллар маслаҳат маркази”ларининг ташкил қилиниши, маҳаллаларимизда хотин-қизлар билан ишлаш учун мутахассисларнинг тайинланганига қисқа фурсат бўлишига қарамасдан ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Давра суҳбатида эндигина оила қуриш остонасида бўлган ёшларга тушунтириш ишларини олиб боришни, ёш оилаларга маънавий ва моддий томондан ёрдам кўрсатишга, оиланинг фаровонлигини таъминлашга доимий эътибор қаратилишини, аҳолини, жумладан, ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни йўлга қўйиш ҳақида сўз юритилди.

Оллоёр Бобонов, Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

 Бугунги кунда мамлакатимизда оила институтини ривожлантиришда маданият тушунчаси муҳим роль ўйнайди. Айнан шу тушунча бўйича етарлича билимнинг мавжуд эмаслиги оиладаги инқирозий масалаларга, ажримларнинг сони кўпайишига сабаб бўлади. Оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга ҳаракат қилишимиз, муаммоли вазиятлардан чиқиб кетишга ёшларни ўргатишимиз керак.

Қизғин тарзда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

Дилрабо ТОЛИБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Оила – жамият устуни was last modified: Июль 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »