Партияга хайрихоҳлар сони ошмоқда

12 Июль, 14:45 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 196 марта кўрилди • Комментариев к записи Партияга хайрихоҳлар сони ошмоқда нет

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг таянчи экан, унинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда албатта унинг алоҳида ўрни бор.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғиждувон туман Кенгаши ташаббуси билан партия хайрихоҳлар сони кўпаймоқда. Хусусан, туман Кенгаши раиси маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, тарғибот ишларини олиб борган ҳолда партия ташаббускорларини бирлаштирди. Тумандаги “Зарангари” ҳамда “Маҳалла” МФЙда жами йигирмадан ортиқ фаоллар партия аъзоси бўлиш истагини билдиришди. Ташкил этилиши режалаштирилган БПТ ўз фаолиятини бошлади.

Гуландом Зокирова, “Зарангари” МФЙ мутахассиси:

— Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури ҳамда лойиҳалари билан танишганимдан сўнг албатта ҳаётимизнинг бош мезони адолат эканлигига яна бир маротаба ишонч ҳосил қилдим. Айниқса, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” каби қатор лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш фуқаролар орасида мавжуд муаммоларнинг олдини олинишида хизмат қилади. “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида олиб борилган мулоқотларда бевосита ўзим иштирок этиб, фуқароларнинг ижтимоий аҳволини чуқурроқ ўргандим. Бу эса менинг фаолиятимга янада масъулиятни оширди.

Партия хайрихоҳлари тарғибот-ташвиқот ишларида бевосита иштирок этишди. Туман Кенгаши фаолиятини янада ривожлантириш, лойиҳалар доирасида тадбирлар ташкил этишда фаол бўлиш истагини билдиришди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Партияга хайрихоҳлар сони ошмоқда was last modified: Июль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »