Самарқанд шаҳрида спортга бўлган муносабат қай даражада?

7 Июль, 15:46 • Самарқанд вилояти, Сессия, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Самарқанд шаҳрида спортга бўлган муносабат қай даражада? нет

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Самарқанд шаҳрида болалар спортини ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашнинг аҳволи тўғрисида”ги ўрганиш ишлари натижаси муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳрида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шаҳарда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланишга доир аҳвол, яқин истиқболдаги режалар ҳолатлари ўрганилди.

2003-2017 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 192,4 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳрида 296 та спорт иншооти қурилган ва реконструкция қилинган.

Мазкур спорт иншоотларида шуғулланган шаҳар спортчилар томонидан 2017 йил давомида Халқаро спорт мусобақаларида 17 та олтин,
30 та кумуш, 21 та бронза, Осиё чемпионати ва кубогида 103 та, (44 та олтин, 31 та кумуш, 28 та бронза), Жахон чемпионати ва кубокларида 25 та (7 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза) медалларини қўлга киритган.

Ушбу қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда, камчиликлар ҳам мавжуд. Олий ва ўрта махсус таълим юртлари спорт базалари талаб даражасида эмас, замонавий асбоб ускуналар билан етарлича таъминланмаган. Умум таълим макталарида малакали юқори тоифали ўқитувчилар етишмайди, спортзаллари талаб даражасида жиҳозланмаган.

Ушбу масалалар ўрганиш натижаларига таянган ҳолда депутатлар партия гуруҳи йиғилишларида муҳокама қилинган. Йиғилишда билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, шаҳарда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори қабул қилинди.

Қарорда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Набиевга, шаҳардаги барча спорт муассасалари раҳбарларига халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратиб истиқболли дастурлар асосида хорижнинг энг илғор спорт муассасаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув-семинар ва машғулотлар ташкил этишни йўлга қўйиш, ўқув-машғулот жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини кенгроқ жорий этиш, замонавий технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан самарали фойдаланиш, спорт турларини миллий ва олимпия турлари ҳисобини босқичма-босқич кўпайтириб бориш, ўқув йиллари давомида турли йўналишлар (номинациялар)да мураббийлар ва спортчилар ўртасида кўрик-танловларни мунтазам ўтказиш ва ғолибларни имкониятдан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш чораларини кўриш, ўқувчи спортчиларнинг маънавиятини юксалтириш бўйича энг самарали усулларда иш олиб бориш, маҳалла, мактаб, оила ҳамкорлигини кучайтириш бўйича мақсадли режаларни амалга ошириш, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари дастурига киритилган турлар бўйича секцияларни кенгайтириш ва мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш каби вазифалар юклатилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Элмурадов шаҳар қурилиш ва архитектура бўлими Ф.Мардонкуловларга 1 ой муддатда Самарқанд шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўйин турларини ва гимнастика (баскетбол, волейбол, қўл тўпи) турларини ривожлантириш учун алоҳида дастур асосида спорт мактаби ҳудудида замонавий 18х42 ўлчамдаги спорт зали ҳамда ёпиқ турдаги сунъий қопламали мини-футбол майдончаси қуриш ҳамда Самарқанд спорт якка курашлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун ётоқхона қуриш бўйича лойиҳа таклифларини тайёрлаш топширилди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Эсиргапов, шаҳар ҳокимлиги молия бўлими А.Саидовларга 10 кун муддатда Самарқанд спорт якка курашлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига спортнинг велоспорт турини ривожлантириш учун 20 дона шоссе йўналишида велосипед, 20 дона МТБ ва 10 дона ТРЕК  йўналишларидаги велосипедлар ҳамда Таэквандо ВТФ спорт тури учун 2 комплект даян ва 2 комплект кураш гилами 2 комплект эркин кураш гиламларини сотиб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шаҳар Кенгашларга 1 ой муддатда шаҳарда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга доир чора-тадбир ишлаб чиқиш, чора-тадбирда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш, таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Самарқанд шаҳрида спортга бўлган муносабат қай даражада? was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »