“Шахмат майдончаси” барпо этилди

6 Июль, 14:41 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 99 марта кўрилди • Комментариев к записи “Шахмат майдончаси” барпо этилди нет

Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади. Шу боис болажонларнинг қобилиятини боғча ёшидан бошлаб ривожлантириш, оила муҳити ва мактабгача таълим муассасаларида уларда илк билим кўникмаларини шакллантириш муҳим ўрин тутади.

Бу эзгу мақсад Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, партиянинг ҳудудий, маҳаллий кенгашлари ташаббуси билан бир қатор боғчаларда “Шахмат майдончаси” барпо этилаётганлиги болажонларни беҳад қувонтирмоқда.

Хонқа туманидаги 7-мактабгача таълим муассасасида сафдошларимиз туҳфа этган янги “Шахмат майдончаси”да болажонлар дона суриб, ақл-тафаккур кўникмаларини мустаҳкамлаётганлиги боғча жамоаси ва ота-оналарни ҳам хурсанд этмоқда.

— Боғчамизда илк бор шахмат-шашка доскасининг майдончада ўрнатилиши кичкинтойларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишини ошириб юборди, — дейди боғча мудири Санамжон Наимова. — Яратилган бу имкониятдан фойдаланиб, яқинда боғчамиздаги 9 та гуруҳ ўртасида шашка мусобақасини ўтказдик. Бу галги мусобақа жуда қизиқарли бўлиб ўтди, “Шахмат майдончаси” болалар ва ота-оналар билан гавжум бўлди. Ростини айтганда, кичкинтойлар шашка доскасининг устидан тушгиси келмай қолди. Мазкур танловнинг туман босқичи июль ойида бизнинг МТМда ўтказилади.

— Неварам Исломбой билан уйда шашка ўйнаб турардик, — дейди тумандаги “Пахтагул” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Икром Абдуллаев. — Боғчада бундай қулайлик яратилгач, неварамнинг шашка ўйинига қизиқиши жуда ортди. Эндиликда Исломбойга спортнинг шу турига доир китоблар олиб бериш ниятидаман. Фарзандларимиз камолоти учун яхши ишлар билан ҳисса қўшаётган партия фаолларидан ота-оналар беҳад мамнун бўлишди.

Тарбиячиларнинг фикрича, ақлни чархловчи, бола тафаккурини ривожлантирадиган ушбу спорт тури билан болаликдан машғул бўлиш инсонда ўз вақтини мазмунли ўтказиш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш кўникмасини ҳам пайдо қилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилояти кенгаши

матбуот котиби

 

“Шахмат майдончаси” барпо этилди was last modified: Июль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »