Шофирконда “Адолатли қайнона” аниқланди

3 Июль, 16:03 • Бухоро вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Шофирконда “Адолатли қайнона” аниқланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгашида “Адолатли қайнона” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари билан бирга депутатлар, маҳаллалардаги хотин-қизлар қўмита раислари, маҳалла раислари, фаоллар ҳамда партиядошлар иштирок этишди.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилавий тарбияда адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш экан, туман Кенгашида иштирок этган қайноналар 3 та шарт, яъни “Ўзини ва оиласини таништириш”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Оила кодекси”дан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятидан хабардорлиги” бўйича ўзаро беллашишди.

Иштирок этган 7 нафар қайноналаримиз ҳар бир шартда ўз зукколикларини, намойиш этишди. Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча иштирокчиларни баҳолашди.

Танлов натижаларига кўра учинчи ўрин “Жўрабод” МФЙ фаоли Сабоҳат ая Каримовага, иккинчи ўрин “Шодлик” МФЙ қайноналар кенгаши раиси Малоҳат опа Бахромовага, биринчи ўрин эса “Куришкент” МФЙ қайноналар кенгаши раиси Назифа ая Эрматоваларга насиб этди.

“Қайнолик бахтини менга берган келинимдан миннатдорман. Айни дамда шу кўрик-танловда иштирок этишимда ҳам улар сабабчи”, — дейди биринчи ўрин соҳибаси  Назифа ая Эрматова.

Ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, зийраклилиги, ҳар бир шартни бажаришда доим илдамлилиги билан алоҳида эътиборга эга бўлган қайноналар ўзларининг ибрат мактаблари билан барча иштирокчиларга намуна бўла олишди.

Кўрик-танлов иштирокчиларига партия туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Шофирконда “Адолатли қайнона” аниқланди was last modified: Июль 4th, 2018 by matbuot

Шофирконда “Адолатли қайнона” аниқланди учун битта шарҳ

  1. Назифа Эрматова:

    Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ташкил этиладиган «Адолатли қайнона» республика кўрик-танлови барча қайноналар фаолиятини янада ривожлантирди. Завқ берди. Айниқса, сиёсий саволларга берилган жавоблар асосида сиёсий билимларимиз бойитилди. Бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши биз учун катта муваффақиятдир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »