Сирдарё вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди

28 Июль, 09:31 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 154 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Сирдарё вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди

Ҳозирда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан партия тизимига ташаббускор ва фаол аёлларни жалб қилиш, жойларда партия ташкилотлари “Аёллар қаноти” Кенгашларининг ўзаро рақобатини ривожлантириш орқали салоҳиятини ошириш, оилаларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларни олдини олиш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш орқали, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг 1 ва 2 — чи босқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Уч босқичда бўлиб ўтадиган мазкур кўрик-танловнинг Сирдарё вилояти босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди. Гулистон шаҳридаги Маънавият марказида бўлиб ўтган вилоят босқичида иштирокчилар ўзи яшаёган ҳудуд анъаналари, урф-одатлари, ўзига хос ҳусусиятлари, оилавий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларга эгалиги, фарзандлар тарбиясида адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириб, уларни оилада уйғунлашувини таъминлаганлиги, мамлакатимизда ва жахонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалардан хабардорлиги, фаол фуқаролик позициясига эгалиги, истиқомат қилаётган маҳалласидаги ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот ва ташвиқот ишларидаги фаоллиги кабиларга алоҳида эътибор қаратилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатлилик, очиқлик, ошкоралик принципларига таянган ҳолда адолатли ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Танловнинг якуний хулосаларига кўра, Сирдарё тумани “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси Маҳфуза Мирзакулова фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди. Шунингдек 2-ўринни Боёвут туман вакиласи Сайёра Қаршибоева, Ховос туман иштирокчиси Ноила Ҳамроқулова 3-ўринни банд этишди.

Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Сирдарё туман партия ташкилотининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Азиза НАЗИРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят “Аёллар” қаноти раиси

Сирдарё вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди was last modified: Июль 28th, 2018 by matbuot

Сирдарё вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди учун битта шарҳ

  1. aziza:

    Тадбир жуда чиройли утди мен томашабин эдим. ташкилотчиларга катта рахмат. Бу тадир аёлларни манавиятини юксалтирди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »