Сиёсий билим муҳимми?

7 Июль, 20:58 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 131 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билим муҳимми? нет

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари инсон манфаатларига хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир. Муҳтарам Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, бугун ҳаётга тадбиқ этилаётган қатор Қонун, қарор ва фармон ҳужжатларининг ҳар бир банди билан танишиб, моҳиятини англар эканмиз бунга яна бир бор амин бўлишимиз мумкин.

Албатта, бунда комил ва соғлом фуқаролик жамиятни барпо этиш ҳар бир кишидан кучли сиёсий билим ва кўникмани талаб этиши ҳеч биримизга сир эмас, шу сабабдан ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларидаги  маҳалла фуқаролари йиғинларида ҳар ҳафтанинг сешанба куни сиёсий ўқувлар куни сифатида белгиланиб, унда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш каби масалаларга алоҳида эьтибор қаратилаётганлиги эътиборга молик.

Қувонарлиси бу ташаббус жойларда маҳаллий Кенгаш ҳокимликлари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашлар томонидан ҳам кенг қўллаб- қувватланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жомбой туман бўлинмаси билан ҳамкорликда алоҳида режа тузилиб, ҳар ҳафтанинг сешанба кунида битта маҳаллада сиёсий ўқув ўтказиш, бу жараёнда айнан депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича туман ҳокими тасдиқлаган режа асосида  партиянинг лойиҳасига ҳамфикр ҳамнафас бўлган “Назар”, “Сарой”, “Нўш”, “Қорамуйн”, “Гулистон” МФЙларда юқори савияда ташкил этиб келинмоқда.

Албатта, бугунги глобаллашган даврда жамиятимизниг янада ривожланиши, дунё ҳамжамиятида ўзимизнинг муносиб ўрнимиизга эга бўлишимиз учун фуқороларимизнинг сиёсий ҳукукий билимларини  ошириб бориш энг муҳим вазифа, агар фуқоролар бугун мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсатдан хабардор бўлсалар, инсон манфаатлари йўлида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан танишиб, мазмун моҳиятини англаб етсаларгина ўз ҳак-ҳуқуқлари ҳақида билимга эга бўлиб борадилар.

Аммо, шуниси ачинарлики, кўп ҳолларда режа режалигича колиб кетмокда. Гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, кўпгина МФЙ раисларига фуқороларининг сиёсий билимларини, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш унчалик муҳим эмасдек гўё. Партия Жомбой туман Кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Сиёсий-хукукий билимларни мустахкамлаш —демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасидаги сиёсий ўқувни юқори савияда ташкил этиш, унда фуқороларни фаол иштирокини таъминлашда масъул бўлган МФЙ раислари турли асоссиз баҳоналарни рўкач қилиб, сиёсий ўқувлардан “бош” тортмоқда.

Шу ўринда савол туғилади, маҳалла раислари маҳалла фукаролари томонидан ишонч билдирилиб сайлаб қўйилган, шу маҳалланинг барча увол савобига жавобгар кишилар бўлса, наҳотки ўз маҳалласи фуқароларининг сиёсий онгини ўсиши, ўз ҳак-ҳуқуқларини англашлари уларга бирор муаммо келтириб чиқарадими?

Биз бу билан маҳалла раислари ишламайди деган фикрдан мутлоко йироқмиз. Фақатгина, маҳалла “БОШ”ларидан ижтимоий ҳаётга ўралашиб қолмасдан, маҳалласи фуқороларини жамиятимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлардан хабардор бўлиб туришларига, сиёсий-ҳуқуқий янгиликларнинг таг-замирини теран тушуниб етишларида, ҳамда шулар орқали фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшиланишига, келажакка бўлган ишончларининг ортишига, ҳаётга янгича нигоҳ билан қарашга кўмаклашишда амалий ёрдам сўраб қоламиз. Зеро, фуқороларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти қанчалик юксак бўлса уларни жамиятимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга таъсири ортиб бораверади.

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жомбой туман Кенгаши раиси

Сиёсий билим муҳимми? was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »