Т А Б Р И К Н О М А

24 Июль, 14:04 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Т А Б Р И К Н О М А нет

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни муборак таваллуд айёмингиз билан қизғин қутлаймиз.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши, депутатлик корпуси ва партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан Сизга узоқ ва сермазмун умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, халқимизни рози қилиш, она юртимиз тинчлигини сақлаш ва мамлакат қудратини юксалтириш йўлида олиб бораётган фидокорона фаолиятингизда улкан зафарлар, муваффақиятлар тилаймиз.

Сизнинг партиямиз электорати ҳисобланган таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳаси ходимларига кўрсатаётган юксак эътибор ва ғамхўрлигингиз, ушбу соҳаларда Сайловолди дастуримизда илгари сурган ғояларимизни рўёбга чиқаришда бош ислоҳотчи сифатидаги ташаббусларингиз бизга мамнуният бағишлайди. Маърузаларингизда халқимизнинг дилидаги гапларни топиб айтишингиз, айниқса, адолат, ҳалоллик ва покликка ундовчи даъватларингиз барчамизга катта ишончдир.

“Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистонимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш, халқаро ҳамжамиятдаги нуфузимизни ошириш, қонун устувор бўлган адолатли жамият қуриш борасидаги эзгу мақсад, режаларингизни амалга оширишда Сизни қўллаб-қувватлайди ва ҳамиша елкадош бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Т А Б Р И К Н О М А was last modified: Июль 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »