Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда

7 Июль, 18:40 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 86 марта кўрилди • Комментариев к записи Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чилонзор тумани Кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги “Гавҳар” маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган танловда Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти” туман Кенгаши, партия фаоллари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкам дунёқарашга эга, сиёсий-ижтимоий билим ва қадриятларни яхши ўзлаштирган, жамоа ва оилада намуна бўлаётган ташаббускор аёлларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Танловни партиянинг Чилонзор тумани Кенгаши раиси Мадамин Деҳқонов очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.  Шундан сўнг, қатнашчилар Низомда белгиланган “Таништирув”, “Савол-жавоб” ва “Эркин мавзу” шартлари асосида беллашишга киришишди.

Мадина Соҳибова, “Аёллар қаноти” Чилонзор тумани Кенгаши раиси:

— Барчамизга маълумки, давлатимиз томонидан жамиятимизда хотин-қизларни фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Анашу мақсадда партия ҳам аёлларда етакчилик сифатларини ривожлантиришга, ташаббусларини рағбатлантириш учун саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Мазкур танлов эса бу борада катта аҳамиятга эгадир.  

Беллашувда иштирокчилар ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Қизиқарли жараёнларга бой бўлган тадбир, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Муаттар Ҳамроева, “Гавҳар” МФЙ фуқароси, 52 ёш:

— Бугунги танловда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритганимдан хурсандман. Партия томонидан ўтказилаётган бундай тадбирлар оилалар мустаҳкамлигига, аёлларнинг сиёсий билимларини кенгайишига, ташаббускор хотин-қизлар сафини кенгайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Якуний натижаларга кўра, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга партиянинг Чилонзор тумани Кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди. Фахрли 1-ўринга муносиб топилган Муаттар Ҳамроева танловнинг шаҳар босқичида қатнашиш учун йўлланмага эга бўлди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Танловнинг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »