Тарғиботчилар саксон ёшли боғда

5 Июль, 10:15 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Тарғиботчилар саксон ёшли боғда нет

Халқимизда «Яхшидан боғ қолади» деган нақл бор. Бу ҳикматда теран маъно-мазмун мужассам. Зеро, бозорлар тўкин-сочинлигида, фойдали ва экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл-кўллигида боғларнинг аҳамияти беқиёсдир.

Шу боисдан мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантириш, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ва янги боғлар барпо этиш чора-тадбирларига катта эътибор қаратилган. Чунки, боғ яратиш халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлардандир.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний туман Кенгаши томонидан шакллантирилган тарғиботчилар гуруҳи аъзолари тумандаги У.Жуманиязов МФЙда жойлашган «Худайберган боғбон» ҳусусий фермер ҳўжалигига ташриф буюришди. Бундан мақсад 83 ёшли Ҳудайберган ота Хажибоев ҳамда 81 ёшли Қурбоной момо Абдуллаевалар билан суҳбат уюштириб, сал кам саксон ёшли боғ ҳақида маълумотлар олишдир. Бу инсолар аҳолининг мева-сабзавот, узум ва бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Ушбу боғда олма, ўрик, шафтоли, анжир, анор, узум, нок, гилос каби 8 турдаги мевалар бор экан. Улар фақатгина мева-чева етиштириш билан чекланиб қолмасдан боғнинг қатор орасига деҳқончилик экинларини экиб, турли хил сабзовот экинларини ҳам етиштиришини айтди. Энг асосийси улар барпо этиб, парваришлаётган боғнинг мева-сабзавотларидан бугун юртдошларимиз баҳраманд бўлишмоқда.

Маълум бўлишича Ҳ.Хажибоевга боғбонлик ота касби экан. 1939-йилда экилган «Ўрмон маликаси» деб номланган нок дарахтини у кишининг оталари эккан экан. Ҳайратланарлиси ушбу нок дарахти 75 йилдан буён ҳозирги кунга қадар мева бериб турибди.

Боғбон отадан қандай муоммолари бор эканлигини сўраганимизда ҳеч қандай муаммо йўқлиги, бугун юртимизда ёшу-қарига муносиб яшашлари учун барча шароитлар яратилганини атиб, юртимизда мана шундай боғлар кўпайиб, дарёларимизда сув мўл бўлсин дея дуо қилдилар.

Анвар АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний туман Кенгаши раиси

Тарғиботчилар саксон ёшли боғда was last modified: Июль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »