Тинчлик — ёшлар нигоҳида

10 Июль, 19:32 • Самарқанд вилояти, Семинар, Янгиликлар • 156 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик — ёшлар нигоҳида нет

Куннинг иккинчи ярмида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўз ишини бошлаган “Ёшлар — келажагимиз” шиори остида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” мавзусидаги кўргазмали сайёр амалий семинар иштирокчилари фаолияти Ургут туманининг сўлим гўшаларидан бири “Чор чинор” болалар оромгоҳида давом этди. Оромгоҳга кираверишда тумандаги умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ташкил этилган “Тинчлик — ёшлар нигоҳида” мавзусидаги расмлар танлови ҳамда туман “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказининг мастер-класс дарслари барча семинар иштирокчиларида катта қизиқиш ўйғотган бўлса, “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида болажонлар чиқишлари асосида ташкил этилган концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Концерт дастуридан сўнг партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Ургут туманидаги “Чор чинор” болалар оромгоҳида дам олаётган болалар туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Семинар кун тартибига кўра, тиббий кўрикдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан Ургут туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Исроил Джабборов, Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири М.Джураевларнинг маърузалари тингланди.

Мухаммаджон Джураев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири:

Юртбошимиз нутқлари, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури мазмун — моҳиятида фақатгина бир тамойил мужассам — ёш авлод манфаати, уларга кенг имконият яратиш, ёшларни асраш, эъзозлаш ҳамда тарбияси билан жиддий шуғулланиш! Ёшларни мамлакат келажагини белгиловчи катта иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий куч деб биладиган, ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашни фаолиятининг асосий йўналишлардан бирига айлантирган Ўзбекитсон “Адолат” СДП фаолларини янада сергак тортиб, ҳар қачонгиданда ташаббускор бўлишга ундайди.

Абдухамид Тухтаров, халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгаши депутати:

– Тинчлик, фаровонлик бу инсоният учун энг бебеҳо бойлик ҳисобланади. Осуда ҳаёт, кунгил хотиржамлиги, юксалиш, тараққиёт ҳамда барча эзгу ниятларнинг рўёби аввало шу неъматга боғлиқ. Тинчлик бор ерда тараққиёт, юксалиш ва ўсиш бардавом бўлади. Бугунги сайёр семинар давомида болажонларимизнинг “Тинчлик — ёшлар нигоҳида” мавзусидаги ижодий ишланмаларини кўриб, шундай осуда ва фаровон юртда яшаётганлигимиздан шукурлар қилдим. Мен ҳам туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари сифатида Қўшработ туманида ҳам ёшлар ўртасида шу каби тарғибот тадбирларини ўтказиб улар кўнглида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада юксалтириш истагини ҳаёлимдан ўтказдим. Зеро, мусаффо осмонимизни, она ватанимиз истиқлолини, тинчлигини кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамизга айланмоғи лозим.

Семинар якунида иқтидорли ўқувчилар томонидан ташкил этилган “Тинчлик — ёшлар нигоҳида” мавзусидаги расмлар танловининг ғолиблари партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Тинчлик — ёшлар нигоҳида was last modified: Июль 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »