Ўқув семинарлар тажриба оширишда муҳим жараён

11 Июль, 14:43 • Семинар, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўқув семинарлар тажриба оширишда муҳим жараён нет

Бугунги даврни компьютер технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ, техника асрида юрт тараққиёти учун ҳар бир мутахассис етук малакага эга бўлиши лозим. Шу маънода партия Сиёсий Кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган кадрлар учун семинарлар ўтказиш жорий қилинди.

Анашу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон “Адолат”  СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Академик лицейда туман Кенгашлари раислари, ижрочи котиблар ҳамда партия фаоллари учун ўқув семинар ташкил этди. Унда жамиятнинг барча бўғинларига кириб борган компьютер технологияси бўйича янгиликлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, интернетдан ахборот олиш қулайликлари билан таништиришга ҳамда ходимларнинг кўникмаларини оширишга эътибор қаратилди.

Ўқув жараёнида партия ходимлари компьютер техникаси ва унда ишлаш усуллари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Машғулот жараёнида иштирокчилар дастурлаш, матнда ишлаш бўйича тажриба алмашишди. Амалий топшириқларда  ўзларининг билимларини синаб кўришди.

Ўтказилган семинар компьютер саводхонлигимизни оширишда жуда ўринлидир, — дейди, партиянинг Сергели туман Кенгаши раиси Ойгул Пернебекова. – Маълумки, технологиялар бугунги кунда тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Албатта, бу жараёнда техника имкониятларидан ўз ўрнида фойдаланиш ва тажрибамизни ошириб бориш муҳим деб, ўйлайман.

Семинарда мутахассислар томонидан замонавий компьютер ва ахборот технологияларини эгаллаш, дастурий воситалардан фаолиятда кенг фойдаланиш, интернетда ишлашнинг тартиб-қоидалари хусусида тушунчалар  бериб  ўтилди.  Машғулот давомида туман Кенгаши раислари Ж.Тошев, Б.Абдухолиқов, Т.Абдурахмоновалар, ижрочи котиблар Д.Одилов, З.Ризоқуловалар  компьютерда ишлаш  кўникмалари юзасидан фаоллик кўрсатишди.

Ўқув семинар якунида партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Талипов ходимларнинг компьютер саводхонлигини оширишда амалий тарзда машғулот ўтиб берганликлари учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети мутахассисларига миннатдорлик билдирди. Иштирокчилар эса, ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа эгаларидан атрофлича жавоб олишди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Ўқув семинарлар тажриба оширишда муҳим жараён was last modified: Июль 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »