Ўқувчиларнинг касбга бўлган муҳаббатини оширишимиз лозим

11 Июль, 10:51 • Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 78 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўқувчиларнинг касбга бўлган муҳаббатини оширишимиз лозим нет

Ҳозирги кунда юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Уларнинг онгига миллий мафкурамиз ғояларини сингдириш, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни кўрсатиш, пировардида озод ва обод юртимиз келажагига масъул эканликларини тушунтириш олдимизда турган долзарб вазифа демакдир. Улар қалбида юртга муҳаббат туйғусини уйғотиш, ота-она олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этиши, бўш вақтларини самарали ўтказишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши ҳам кўпгина ишлар, тадбирларни амалга оширишга бел боғлаган. Партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши билан биргаликда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Касбим келажагимнинг ишончли пойдевори” шиори остида Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилди. Янгиер шаҳар ҳокимлиги, секторлар, шаҳар ёшлар иттифоқи, коллеж педагоглари ва битирувчилари, иш берувчи корхона раҳбарлари, ота-оналарни жалб қилган ҳолда шаҳардаги 11 та умумтаълим мактабларнинг 9 синф битирувчи ўқувчилари учун амалий семинар ўтказилди. Бундан мақсад ўқувчиларнинг касбга бўлган муҳаббатларини ошириш, ўз устида кўпроқ ишлашига замин яратишдан иборат.

Семинарда коллеж битирувчи талабалари томонидан амалда эгаллаётган касблари бўйича амалий ишларидан намуналар, 9 синф битирувчи ўқувчиларига намоиш қилиб берилди. Ушбу касбий амалий семинарда ўз иқтидорлари, инновацион ғоялари ва технологиялари билан иштирок этган битирувчи ёшларга партиянинг шаҳар Кенгаши томонидан ташаккурномалар топширилди.

Тадбир, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва юзага келган саволларга ташкилотчилардан батафсил жавоблар олинди.

Ўткир ФАЙЗИЕВ,

Халқ депутатлари

Янгиер шаҳар Кенгаши депутути

Ўқувчиларнинг касбга бўлган муҳаббатини оширишимиз лозим was last modified: Июль 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »