Урганчлик адолатли қайноналар беллашди

6 Июль, 16:41 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Урганчлик адолатли қайноналар беллашди нет

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган ва бир неча йилдирки, халқнинг кенг оммаси орасида илиқ кутиб олинаётган “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилиши қизғин паллага кирган.

Хусусан, бугун Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар қоллежида мазкур танловнинг Урганч шаҳар босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Кўрик-танловга партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилот вакиллари, Урганч шаҳридаги қатор маҳалла фаоллари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек 6 нафар иштирокчи танловнинг 3 та шарти бўйича беллашишди

Тадбирни партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев кириш сўзи билан очиб берди ва танловнинг мақсади тўғрисида сўз юритиб, иштирокчиларга омад тилади.

Партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати  танлов шартларини холисона баҳолаб боришди.

Биби Марям Бегимова, ҳакамлар ҳайъати раиси:

– Бир неча йилдан буён ушбу танловнинг вилоят ва шаҳар босқичларига ҳакамлик қилиб келаман. Бугун бўлиб ўтган танлов ҳар йилгига қараганда иштирокчиларнинг фаоллигида жуда юқори савияда ўтказилди. Айниқса, бир-биридан зукко қайноналарнинг танлов шартларини бажаришдаги маҳоратларини баҳолаш жуда қийин кечди. Бунда уларнинг оила ва жамиятдаги тутган ўрни нақадар беқиёс эканига амин бўлдим. Танлов жуда ўринли ташкил этилган.

Танлов шартларини баҳолаш натижаларига кўра, “Навбаҳор” маҳалласидан Тўхтажон Ибадуллаева 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўринга “Гулзор” маҳалласида яшовчи Зийнатжон Ишчанова, 3-ўринга “Байналмилалчи” маҳалласида яшовчи Нуқулжон Бўриевалар ва бошқа иштирокчилар эса танловнинг  турли наминацияларига эга бўлдилар.

Тўхтажон Ибадуллаева, танлов ғолиби, партия фаоли:

– Танлов шартларини бажараётганимда жуда ҳам фахрланиб кетдим. Нега деганда, танлов Низоми жуда ўринли ва халқчиллиги билан диққатимни тортган эди. Танлов шартлари ҳаётим ва фаолиятим билан уйғунлашганини ҳис этдим. Аёл ҳар жойда адолатли ва донолик билан иш тутса оилаларимиз янада мустаҳкам бўлади. Бугун менга билдирилган ишонч зиммамга янада  катта масъулият юклади. Танловнинги вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳамда ҳаётнинг адолат мезонларини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қиламан.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга партиянинг диплом ва эсдалик  совғалари топширилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Урганчлик адолатли қайноналар беллашди was last modified: Июль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »