Ўрганишлар юзасидан сессияга масала киритилди

10 Июль, 15:16 • Бухоро вилояти, Сессия, Янгиликлар • 22 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўрганишлар юзасидан сессияга масала киритилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши ходим ва депутатлари томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида туманда ўрганишлар олиб борилди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳашар ишларини, лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда жонбозлик кўрсатди. Кўрсатилган жонбозлик натижаси ўлароқ жойларда тозалик ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, лойиҳа номи қайд этилган буклет, турли плакатлар, флаерлар асосида МТМ, умумтаълим мактаблари, коллежлар ҳамда МФЙларда тарғибот-ташвиқот ишлари қилинди. Айни мана шу ўрганишларимиз натижаси юзасидан Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлар натижаси таҳлил қилинди.

Сессия давомида лойиҳа доирасида олиб борилган тарғибот ишлари айтиб ўтилди. Ўрганишларнинг барчаси ҳар томонлама таҳлил қилинди.

Кўрилган масала юзасидан қарорлар қабул қилинди. Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига МФЙдаги йўллар, кўчалар ободончилиги талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилиши, корхона ва ташкилот раҳбарларига ўзлари фаолият юритаётган жойларда тозаликка риоя қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиши, аҳолининг санитария-гигиена ва тиббий маданиятини оширишга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр учрашувлар, давра суҳбатларини ташкил этиб борилиши, тарғибот акцияларининг уюштирилиши сингари вазифалар топширилди. Шунингдек, кенг аҳолини жалб этган ҳолда оммавий ҳашарларни ташкил этиш, тарғибот ишларига янада кенгроқ эътибор қаратиш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш лозимлиги таъкидланди.

“Тоза ҳудуд” ДУК мутасадди ходимларига чиқиндиларни ташиш ишларини самарали йўлга қўйиш, чиқинди тўплаш жойларини жорий таъмирлашга эътибор қаратиш вазифалари юклатилган бўлса, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига туман марказий кўчалари ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиш масъулияти топширилди.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Халқ депутатлари

Вобкент туман Кенгаши депутати

 

Ўрганишлар юзасидан сессияга масала киритилди was last modified: Июль 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »