Ўз ўзини танқид: “Адолат” — бизнинг ойнамиз

10 Июль, 11:38 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўз ўзини танқид: “Адолат” — бизнинг ойнамиз нет

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилигимиздаги ўзгартишлар натижасида сиёсий партияларнинг масъулияти янада ортиб бормоқда. Бир қарашда барчамиз зиммамизга юклатилган вазифани бажараётгандек кўринсада, фаолиятимизда камчиликлар йўқ эмас. Айни шу маънода партиямизнинг нашри “Адолат” газетаси ишончли ойна вазифасини бажармоқда.

Газетада кейинги вақтда кенг ўрин олаётган “Ўз ўзини танқид” рукни остидаги мақолаларни бу борада алоҳида айтиб ўтиш лозим. Жумаладан, 2018 йил 8 июлъ кунги №23-сонида берилган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг “Ҳар бир кунимиз имтиҳон, ҳар бир кунимиз синов” сарлавҳали мақоласида долзарб масала кўтирилган. Мақола вилоят, шаҳар ва туман кенгашларида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида тўла ўрганилди. Кўтарилган масалалар муҳокама қилиниб. ундан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди.

Кўрсатиб ўтилганидек. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги парламент аъзолари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувдаги маърузасида ҳамда ўтган йил декабръ ойида парламентга йўллаган Мурожаатномасида фаолиятимиздаги камчиликлар таҳлил қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Ўтган давр ичида маълум маънода олдинга силжиш, фаолиятимизда ўзгариш қилинсада, талаб даражасида деб айтиш қийин.

Мақолада қайд этилганидек, кўрилган чора-тадбирларга қарамай депутатлик гуруҳлари томонидан сессияларга масала киритиш борасида дадиллик етишмаётганидан кўз юмиш қийин. 2017 йилда бир қатор вилоятлар, жумладан Андижон вилоятида атиги битта масала сессияга киритилгани депутатларда масъулият ва қатъият етишмаётганини кўрсатади.

Амалдаги йилнинг биринчи ярмида ҳудудлардаги муаммолар билан боғлиқ 6 та масала ўрганилди. Бу  борада сессияларга масала киритишга эришилди. Бироқ бу етарли эмас. Жойларда хали ечимини кутаётган қатор масалалар турибди. Сайловчилар бу борада партия фаоллари ва ўз вакилларидан ташаббус кутмоқда.

Мақолани ўрганиш жараёнида андижонлик сафдошларимиз бир қарорга келдилар. Чиндан ҳам ўтиб бораётган ҳар бир кунимиз имтиҳон, ҳар бир кунимиз синов. Вақтни бесамар ўтказмаслик ўзимизга боғлиқ.

— Мақолада яна бир ўринли танқид кўрсатиб ўтилган, -дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Зухрахон Комилова,- Қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик орасида ўрганиш, таклифлар бериш борасидаги фаолиятимиз қониқарсиз. Сайловчиларнинг фикрларини ўрганган ҳолда ҳар бир қонун лойиҳасига ўз таклифларимизни беришимиз керак. Чунки сайловчилар бу масалада бизга ишонч билдирган.

Бир сўз билан айтганда андижонлик “адолатчилар” ўз ўзини танқид рукни остидаги мақоладан ўзларига етарли хулоса чиқариб, камчиликларни бартараф этишга келишиб олдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ўз ўзини танқид: “Адолат” — бизнинг ойнамиз was last modified: Июль 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »