Ўзбекистон фуқароси бўлиш бахт

5 Июль, 13:08 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон фуқароси бўлиш бахт нет

Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, сиёсий фаоллигини ошириш қонунчилигимизда белгиланган вазифалардан бири. Бу борада фуқаролик бахтига эришиш истагидаги шахсларнинг орзуларини ушалиши алоҳида аҳамиятга эга. Андижонда Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган юртдошларимиздан 59 нафарига фуқаролик паспортларини топширилиши катта шодиёнага айлангани ҳам бежиз эмас.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида ҳалол ва виждонан меҳнат қилаётган, ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фуқаролиги бўлмаган шахсга айланиб қолган инсонларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга Юртбошимиз алоҳида эътибор қаратаётганлигини айтиб ўтди.

 Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кишиларнинг узоқ йиллик орзулари ушалмоқда. Бу уларга Конституциямиз ва қонунларимизда белгиланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини бериш билан бирга, одамларда адолатга, давлатга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

– Ўзбекистонда бахтиёр яшаяпмиз. Бугун янада бахтлиман. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиндим. Кўнглимдаги кемтик тўлди. –дейди Қирғизистон Республикасида туғилган, ҳозирда Андижон туманида яшовчи фуқаро Мукуйма Джорахонова.- Бунинг учун Президентимизга минг раҳмат! Бундан буён бутун кучимни шу юртнинг равнақи ва тараққиёти йўлида хизмат қилишга бағишлайман.

Бугун уларнинг дилида бир тилак: Юртбошимиз омон, халқимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо, мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ишларимиз бардавом бўлсин.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар Кенгаши фаоли

Ўзбекистон фуқароси бўлиш бахт was last modified: Июль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »