Ватан келажаги ёшлар қўлида

17 Июль, 16:27 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 53 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан келажаги ёшлар қўлида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда “Ёшлар Иттифоқи” Вобкент туман Кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партия туман Кенгаши ходимлари ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, “Ёшлар Иттифоқи” Вобкент туман Кенгаши раиси Нодир Қўлдошевлар иштирок этишди.

Сўзга чиққан партия туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қилган маърузасидан келиб чиққан ҳолда туман ёшларининг бандлигини таъминлаш, бу борада партиянинг ўрни ва ролини кучайтириш, шунингдек, уюшмаган ёшлар билан ишлаш масаласига эътибор қаратиш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ёшлар муаммоларини ҳал этишда “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларини кенг жалб этган ҳолда уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил этишга эътибор қаратиши лозимлигини қайд этди.

Тадбирда мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги фармон моҳияти тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Унда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятларини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш, бу борада фаол ёшларни кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги партия вилоят Кенгаши раиси томонидан алоҳида эътироф этилди. Бу борада партия фаол иштирок этиши, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши лозимлиги таъкидланди.

Раъно Асророва, “Вобкент” МФЙ фуқароси:

— Мен тадбир давомида партиянинг ёшлар фаолиятидаги ўрни ва роли жуда катта аҳамиятга эга эканлигини ҳис этдим. Дарҳақиқат, муҳтарам президентимиз томонидан биз ёшларга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги фармоннинг қабул қилинганлиги бизга имкониятлар эшигини очиб берди. Шундан келиб чиққан ҳолда мен ҳам тикувчилик цехини очишим ва фаолиятимни кенгайтириш масаласини партия ходим ҳамда фаолларига билдирганимдан сўнг, улар буни қўллаб-қувватлашди. Тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш мақсадида менга “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман филиалидан имтиёзли кредит олиш учун йўлланма беришди. Бу эса мен ва менинг тенгдошларим учун жуда катта имкониятдир.

Шунингдек, “Вобкент” МФЙда яшовчи яна бир тикувчи қиз Нозима Қурбоновага ҳам шундай имкониятдан фойдаланиши мумкинлиги таъкидланди.

Бўлиб ўтган тадбир ёшларнинг фаоллигини оширди, дунёқарашини шакллантирди. Таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Моҳигул АБДУЛЛЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ватан келажаги ёшлар қўлида was last modified: Июль 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »