Янги босқич – янги вазифалар

9 Июль, 12:57 • Ёш адолатчилар, Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги босқич – янги вазифалар нет

Мен шу йил 4 июль куни Президентимиз томонидан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурининг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар кесимидаги ижроси, юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этишга қаратилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасини тингладим.

Очиқ айтишим керакки, бундай тўғридан-тўғри мулоқот давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ёшларга янада яқинлашишини таъминлашга, раҳбар ва мутасаддиларнинг масъулиятини оширишга, ечимини кутаётган масалаларнинг тез фурсатларда бартараф этилишига хизмат қилади, албатта.

Президентимиз видеоселектор йиғилишида энг аввало, ёшларни иш билан банд этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш лозимлигини алоҳида таъкидлаш билан бирга, бундан буён келажагимиз ворислари билан манзилли ҳамда тизимли кенг қамровли иш олиб бориш зарурлигини аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтдилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари таълим муассасаларини тамомлаётган ёшларимиз нега хорижий мамлакатларга бориб ўқишга, ишлашга ошиқаётгани билан маҳаллий секторлар раҳбарлари, алоқадор идоралар, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари вакиллари қизиқмаётганини ҳам танқид қилиб ўтдилар. Бундан ташқари, ҳар бир маҳалла, қишлоқда айни шу кеча-кундузда нечта ишсиз ёшлар бор, уларнинг қанчаси  олий ўқув юртларида ўқимоқчи, нечтаси касб-ҳунар ўрганишга орзуманд,  нечтасига эса тадбиркорлик билан шуғулланиш учун моддий ва маънавий кўмак зарур. Бу каби ёшлар муаммолари ҳозир на маҳалла раисини, на мутасадди раҳбарларни  қизиқтирмаяпти. Энг ачинарли томони, ўз ҳудудида неча нафар ёшлар бор, шулардан ишсизи қанча, уюшмагани неча нафар буни маҳалла раиси ҳатто билмайди, ҳам.

Дарвоқе, мамлакатимизда Муҳтарам юртбошимиз томонидан юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш борасида катта ишлар қилинаяпти. Президентимиз ёшлар масаласига жуда катта эътибор қаратиб, бу масалани давлат сиёсати даражасига кўтардилар. Биз “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ўртага қўйилаётган ана шу долзарб вазифаларни бекаму-кўст адо этишда Президентимизга ҳар томонлама кўмакдош бўламиз.

Ҳозир биргина Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳисобида 11 мингга яқин ёшлар уюшган. Хайрихоҳлар эса бундан икки баравар кўп. Президентимиз куюнчаклик билан қайд этиб ўтганларидек, ушбу ёшларнинг ҳар қайсисини ўзига яраша муаммолари бор. Биз фаоллар эса жойларга чиқиб, давлатимиз раҳбари уқтирганларидек, дабдабабозликдан қочиб, ёшларнинг қалбига қулоқ тутишимиз, ютуқ ва муаммоларига шерик бўлиб, депутат ҳамда мутасаддиларни жалб этган ҳолда камчиликларни бартараф этиш чорасини кўришимиз даркор. Биз “Адолатчилар қаноти” фаоллари ҳозирдан бу борадаги ишларни бошлаб юбордик. Қарши шаҳри, Касби тумани ёшлари билан “Ҳеч ким “Адолатчилар” эътиборидан четда қолмасин” мавзуида очиқ мулоқот уюштирдик. Ушбу юзма-юз мулоқотлар давомида 2 нафар ёшлар ишга жойлаштирилган бўлса, 50 нафар ёшларга ўз ҳаётларида тўғри йўлни танлаб олишлари юзасидан тушунтиришлар берилди. 30 нафар уюшмаган ёшлар борлиги аниқланиб, улар “Ёш адолатчилар” қаноти сафига жалб этилди. Айни пайтда партиямиз фаоллари, депутатлар билан ҳамкорликда ушбу ёшларни ишга жойлаштириш, таълим олиш иштиёқи бор ёшларни олийгоҳларда ўқишлари учун тўғри йўналишлар берилаяпти. Президентимиз эътироф этганларидек, амалга оширилаётган бу каби ишларимиз ёшларимизни фақат фаолликка чорлаётгани, ҳаётда ўз ўринларини топиб олишларига ёрдам бераётгани қувонарлидир.

Бугун ер юзида мамлакатлар кўп. Аммо уларнинг бирортасида ҳам Президент томонидан юртимиздагидек ёшлар сиёсатига қайта-қайта мурожаат  қилинмайди. Қолаверса, улар келажаги давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам ёшларнинг баркамол вояга етишлари, ўз иқтидор, истеъдодини намоён этишлари учун юртимизда барча шароит муҳайё.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёшларга эътибор, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар келажакда ҳам изчил давом этади.

Ҳусниддин БЕРДИМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси

Янги босқич – янги вазифалар was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »