“Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ижроси борасида Жомбой туманининг тажрибаси ўрганилди

10 Июль, 15:53 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ижроси борасида Жомбой туманининг тажрибаси ўрганилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Ургут туманларида ўтказилаётган “Ёшлар — келажагимиз” шиори доирасида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” мавзусидаги кўргазмали сайёр амалий семинар партия дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш, кенг тарғиб қилиш, амалий учрашув ва тадбирлар орқали “Ёшлар — келажагимиз” Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш мақсадида ташкил этилди.

Дастлаб Жомбой туман ҳокимлиги мажлислар залида иш бошлаган семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, Жомбой туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, дин идораси вакиллари, туман “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёт маркази, оила илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари, партия фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари, МФЙ раислари ва маҳалла фаоллари, маҳаллаларда ҳурмат-эътибор қозонган нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар, маҳаллий ОАВлари вакиллари иштирок этишиб, “Ёшлар келажагимиз” давлат Дастури ҳамда Президентимиз раислигида 4 июль куни ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, яратилаётган шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган, ёшлар билан намунали ишлар кўламини кенгайтириш, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида имкониятлар яратиш, уюшмаган ёшлар билан тизимли мулоқотни йўлга қўйган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш лозимлиги борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлаш, жойлардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари юзасидан ўзаро фикр мулоҳазалар алмашдилар.

Сардор Луқмонов, Жомбой туман ҳокимининг ўринбосари:

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш лозимлигини алоҳида таъкидлаш билан бирга, бундан буён келажагимиз ворислари билан манзилли ҳамда тизимли кенг қамровли иш олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар, аниқ мисоллар орқали тушунтириб бердилар, ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиб, ҳар биримизни олдимизга долзарб вазифаларни белгилаб бердилар. Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш барчамизнинг устувор вазифамиз эканлигини унутмаган ҳолда, биз бундан тегишли хулосалар чиқаришимиз, жойларда  ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг қалбига қулоқ тутиб иқтидор ва имкониятларини намоён этишга кўмаклашишимиз, бу йўлдаги муаммо ва йўл қўйилаётган камчликларни мутасадди ташкилотлар, депутатлар, сиёсий партиялар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш чорасини кўришимиз зарур.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурининг туман миқёсидаги ижроси, бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича Жомбой туманининг тажрибаси билан танишдилар.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

“Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ижроси борасида Жомбой туманининг тажрибаси ўрганилди was last modified: Июль 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »