Ёшлар – келажакнинг мустаҳкам пойдевори

7 Июль, 16:41 • Муносабат, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 180 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар – келажакнинг мустаҳкам пойдевори нет

Ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли эгалари. Жаҳон ҳамжамиятида энг илғор давлатлар ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша давлатнинг, жамиятнинг нафақат яқин келажаги балки узоқ муддатли тараққиётини белгилайди. Бинобарин, масалага шу жиҳатдан назар солсак, бугун мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилаётган юксак эътибор, униб-ўсиб келаётган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлида қилинаётган кўпдан-кўп тарихий ишлар замирида эртага Ватанимизнинг таянчи ва суянчи бўлишга қодир чинакам ишончли ворисларни кўришдек буюк мақсад ётибди.

Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёев ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселекторда бугунги кунда Ёшлар иттифоқининг фаолияти ёшлар ҳаётида сезиларли ўзгаришлар қилмаётгани, муаммоларни ҳал этилмаётгани, жойларда ёшлар билан ишлашда ҳанузгача камчиликлар мавжудлигини қаттиқ танқид остига олинди. Дарҳақиқат, ҳудудларда ёшлар масалалари бўйича ишларга талаб даражасида қаралмаётгани, камчиликлар оқибатида эса мамлакатимизда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани жамиятимиз учун энг долзарб муаммодир. Президентимизнинг ёшлар ўртасида содир этилган жиноятларга вилоятлар кесимида таҳлилий ёндашуви буни ўзида яққол акс эттирмоқда.

Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим деб, ўйлайман. Бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, ёшларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш, бу жараёнга малакали кадрларни жалб этиш, ёшлар учун бизнес соҳасига оид амалий машғулот курсларини  ташкил қилиш жоиздир.

Жаннатмакон юртимизда ёшлар учун шундай имкониятлар, шароитлар берилган бир пайтда, барчамиз бир бўлиб, масъулият билан ёндашмоғимиз даркор.

Маърузада Ёшлар иттифоқи ҳузурида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилганлиги таъкидланди. Бу тузилма ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилиши, улар учун яна бир катта қулайликдир.  Албатта, бундай имкониятлар нафақат янги иш ўринларини яратади балки, ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида, юртимизнинг эртанги кунида муҳим аҳамиятга эгадир.

Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда берилган мақсад-вазифалар ҳамда “Yoshlar-kelejagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги қабул қилинган фармон албатта, келажакда жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантиришда давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу эзгу мақсадлар йўлида сафарбар этишга хизмат қилади.

Луиза ҲИКМАТОВА,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

Ёшлар – келажакнинг мустаҳкам пойдевори was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »