Ёшлар меҳнат гузари – иқтидорли ёшларнинг кашф этилишида муҳим қадам

6 Июль, 15:23 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар меҳнат гузари – иқтидорли ёшларнинг кашф этилишида муҳим қадам нет

Президентимиз томонидан биз ёшларга берилаётган эътибор келажакка нисбатан билдирилган ишонч ва умиднинг ўзига хос юксак намунасидир.

Дарҳақиқат, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда 30 июнь “Ёшлар куни” деб номланди ҳамда юрт ёшларининг қувончига қувонч, ифтихорига ифтихор қўшилди. Айниқса, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги фармоннинг қабул қилинганлиги бизлар учун имкониятлар кўламини кенгайтирди.

Дарҳақиқат, биз ёшлар ҳар томонлама соғлом фикрлайдиган, келажакка ишон ва умид билан боқадиган, жамият ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшадиган инсон сифатида қарамоғимиз ҳамда мақсадларимиз сари доим олдинга интилмоғимиз даркор. Фармон билан танишар эканман, унда айни мана шу мақсадимиз рўёби акс эттирилган. Биз ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигимизни оширишга, айниқса, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, фикр ва ғояларимизни  қўллаб-қувватлаб, рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, тенгдошларимиз орасида мавжуд бандлик муаммосини ҳал этишга ўринли жиҳатдан катта аҳамият берилган.

Тегишли вазифаларга эътиборнинг қаратилганлиги ёшларнинг фаол ва ташаббускор бўлишлари учун имкон яратади. Хусусан, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида фикр ва мулоҳазаларнинг қайд этилганлиги ҳам ҳар бир ўзбекистонлик ёшларнинг келажакка нисбатан ишончини оширади.

Фармонда “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини ташкил этиш, “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш билан боғлиқ вазифаларнинг берилганлиги иқтидорли ёшларнинг кашф этилишида ҳамда ёшлар орасида бандликни таъминлашга хизмат қилади. Тўғри, бундай ташаббус Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида истиқомат қилувчи ёшларни янада яқинроқ бирлаштиришга, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга имкон беради. Меҳнат кучининг тўғри таъминланишига, бандликнинг олдини олинишига хизмат қилади.

Президентимиз томонидан биз ёшларга берилаётган эътибордан асосий мақсад ватан равнақи ва унинг буюк келажаги учун мақсадли йўлларни бунёд қилиш экан, барчамиз ана шу мақсад сари олға қадам ташламоғимиз даркор. Энг муҳими, юрт ишончини оқлаш олдимизда турган масъулиятдир.

Абдурашид ҚЎЧҚОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро туман Кенгаши раиси

Ёшлар меҳнат гузари – иқтидорли ёшларнинг кашф этилишида муҳим қадам was last modified: Июль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »