Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш сиёсий партиялар фаолиятининг устувор йўналишига айланади

9 Июль, 15:10 • Депутат минбари, Муносабат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш сиёсий партиялар фаолиятининг устувор йўналишига айланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида халқ вакиллари сифатида депутатлар корпуси ёшлар келажаги учун ҳаммадан ҳам кўпроқ жон куйдириши лозимлигини қайд этиб, жойларда сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган эди. Хўш, бу борада сиёсий партиялар олдида қандай вазифалар турибди?

Ёшлар куни арафасида қабул қилинган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Йиғилишда мазкур Давлат дастурининг ҳаётга самарали жорий этилишида кенг жамоатчилик олдида турган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, унинг ижросида сенаторлар, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар вакиллари алоҳида ўрин тутиши лозимлиги Президентимиз томонидан қайд этилди. Бинобарин, дастурнинг асосий мақсади ёшлар бандлиги, тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча партия тизимида ёшлар қаноти фаолият олиб бормоқда. Аммо уларнинг фаолиятини бугунги кун талабига тўлиқ жавоб беради, дея олмаймиз. Буни, айниқса, ёшлар қанотларининг уюшмаган ёшлар билан ишлашида ҳам кўришимиз мумкин. Сабаби, бугунги кунда мактаб, ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчиларининг атиги 9 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинмоқда. Шу боис “Қолган 91 фоиз ёшларнинг тақдири нима бўлмоқда? Улар қаерда, нима билан машғул? Улар бугун жамиятдан розими?” деган саволларга жавоб топиш, ёшларнинг ушбу қатлами билан ишлаш фаолиятимизнинг асосий йўналишига айланиши лозим.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ёшларга жамиятнинг муҳим, қимматли миллий ресурси сифатида қарайди ва уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишда олий таълимнинг ўрни юқори, деб билади. Шу боис Президентимиз ташаббуси билан ёшларимизнинг олий таълим муассасаларига қабул квоталари оширилиши, олий таълимнинг сиртқи, масофавий, кечки турларини жорий қилиш ўта долзарб бўлиб, ушбу ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиш барча даражадаги депутатлик корпуси, партия ташкилотлари олдидаги муҳим вазифа, деб биламиз. Зеро, дунё ёшлари билан тенг рақобатлаша оладиган, замонавий билимларни эгаллаган, инновацион фикрлайдиган ёшлар ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашимизнинг асосий гаровидир.

Нариман УМАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

“Адолат” СДП фракцияси раҳбари

Манба: parliament.gov.uz 

Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш сиёсий партиялар фаолиятининг устувор йўналишига айланади was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш сиёсий партиялар фаолиятининг устувор йўналишига айланади учун битта шарҳ

  1. Мирзаева Дилобар.:

    Ассалому Алейкум Наримон ака Мажитович.
    Ёшларни муаммоларини хал қилиш Партия фаолиятимизнинг устувор йўналишига айлангани бизнинг барча партия лойиҳаларимизда мавжуд ва бу борада бир қатор ишлар олиб боряпмиз.
    Негадир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг барча бўлимлари сиёсий партиялар билан хайриҳоҳ эмас. Сиёсатга кириб келишдан қўрқишяпти ёшларимиз.
    Таклифим Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан мемаранду тузилса, ҳамда барча ёшларни сиёсий онгини, сиёсий билимларини ва сиёсий дунёқарашларини шакиллантирсак. Ёшларни сайловларга жиддий ёндашишларига кўмак берсак. Ёшлар муаммоларининг асосийлари улар ўзларига берилган имконлар тўғрисида юали тшлақонли англашгани йўқ. Фақат тадбирларда, маънавий-маърифий йиғилишларда улар мақтов эштишга ўрганиб қоляптилар. Президентимизга ўзбекистонлик ёниб тураётган ёшлар керак. Уларни шакллантиришда бизнинг партиямиз ўз фаолияти доирасида хали улкан ишларни олиб боради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »