Ёшларнинг қонунчиликка оид таклифлари ўрганилди

12 Июль, 10:42 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 15 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларнинг қонунчиликка оид таклифлари ўрганилди нет

Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бўстонлиқ туман Кенгаши, Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутатлари, тумандаги педагог-ўқитувчилар, партия фаоллари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси Акром Сайдалиев очиб берди ва бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг дахлдорлик ҳиссини ошириш учун ёшларга намунали депутатларимизни танитиш ва шу орқали уларни қонунлар ташаббускорлигига жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Дониёр Бахтиёровнинг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, депутатлик мақоми билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, депутатлик фаолиятини тўсиқларсиз ва самарли амалга оширилишини таъминлаши ҳамда унинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси хусусидаги маърузалари тингланди.

Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган жараёнларда парламентимиз томонидан сўнги вақтларда қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти, қонунлар мамлакатимизда турли соҳаларни янада ривожлантиришга ҳамда халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилганлигига тўхталиб ўтишди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар остида кечган давра суҳбатида иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари тингланиб, уларни қизиқтирган қонунчилигимизга оид саволларга депутатларимиз томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Дилрабо ТОЛИБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Ёшларнинг қонунчиликка оид таклифлари ўрганилди was last modified: Июль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »