Юксак марралар сари, шаҳдам қадамлар билан

7 Июль, 18:56 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак марралар сари, шаҳдам қадамлар билан нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқини тинглар эканман барча юртдошларимиз, тенгдошларим қатори менинг ҳам кўнглим тўлқинланиб кетди.

Чунки, юртбошимиз нутқлари мазмун — моҳиятида фақатгина бир тамойил мужассам — ёш авлод манфаати, уларга кенг имконият яратиш, ёшларни асраш, эъзозлаш ҳамда тарбияси билан жиддий шуғулланиш!

Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳар бир мамлакатнинг қудрати, эртанги куни, келажагини белгилаб берувчи асосий омил бу шу юртда камол топаётган юксак маънавиятли, ҳар томонлама уйғун ривожланган, жисмонан ҳамда ақлан етук баркамол авлод ҳисобланади. Йиғилишда Юртбошимиз томонидан сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгаш депутатлари халқ вакиллари сифатида ёшлар келажаги учун ҳаммадан ҳам кўпроқ жон койитиши лозимлиги, жойларда сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, амалий учрашув ва тадбирлар орқали “Ёшлар келажагимиз” давлат Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиши, ёшлар билан ишлашда ижтимоий шериклик тамойилини кучайтириш зарурлиги борасида сўз юритилгани ёшларни мамлакат келажагини белгиловчи катта иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий куч деб биладиган, ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашни фаолиятининг асосий йўналишлардан бирига айлантирган Ўзбекитсон “Адолат” СДП фаолларини янада сергак тортиб, ҳар қачонгиданда ташаббускор бўлишга ундайди.

Чунки, давлатимиз раҳбари нутқида нафақат уюшмаган ёшлар, балки коллеж ва мактаб ўқувчилари ёшлари ўртасидаги жиноятчилик борасида вилоятимиз юқори ўринларда эканлиги вилоятда ёшлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар етарли даражада эмаслигини англатади. Шу боисдан ҳам вилоятида ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришмиз зарур.

Сайловолди дастурида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига янада кенг жалб этишга кўмаклашиш бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни белгилаб олган адолатчилар томонидан жойларда уюшмаган ёшлар, ёшлар билан ўтказилаётган учрашувларда кутарилаётган асосий муаммо бандлик масаласи бўлиб келар эди. Шу сабабдан ҳам ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиши, энг аввало, бандлигини таъминлаш чораларини кўриши лозимлиги қайд этилгани, ҳар бир фермирга биттадан банд бўлмаган ёшнинг бириктирилиши борасида белгиланган вазифалар айниқса кўнглимиздаги гап бўлди.

Дарҳақиқат, бугунги кун ёшлари, уларнинг билим чуққиларини забт этишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, ўз иқтидорларини намоён этишлари, энг аввало, барча орзу-ниятларига етишлари учун юртимизда барча имконият ва шароитлар яратилган. Бу каби имтиёз, бундай эътибор ёшларни янада дадиллик билан мақсад сари қадам ташлашга ундаши шубҳасиз. Юртбошимиз нутқини диққат билан тинглар эканман, кўнглимдан “Биз бирлашсак катта кучмиз, ёшлар келажаги, она Ватан равнақи йўлида барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, масъулият билан бор имкониятимизни ишга солсак, энг юксак марраларни забт этар эканмиз” деган фикр кечди, ҳамда ёшларисиз келажагини тасаввур қила олмайдиган, боласининг йилт этган истеъдодини қўллаб-қувватлаган шу қадар болажон юртда митти фарзандларининг ёрқин келажаги борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар мамлакатида яшаётганлигимдан фахрга тўлдим.

Азизбек БУРИБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Юксак марралар сари, шаҳдам қадамлар билан was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »