Юртбошимиз ишончини оқлаймиз!

9 Июль, 16:21 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Юртбошимиз ишончини оқлаймиз! нет

Жорий йил 4 июль санасида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган, видеоселектор йиғилишини кузатар эканман, уларнинг “Эртасини ўйлаган мамлакат ёшларини эътиборсиз қолдирмайди”, — деган даватлари биз ёшларга берилаётган эътиборнинг бир кўриниши бўлди.

Шунингдек, йиғилишда келажак авлодларни маънан баркамол этиб тарбиялаш, турли оқимлар ва ёт ғоялардан асраб авайлашга чуқур эътибор қаратилди.

Шу ўринда, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ўнлаб лойиҳалар доирасида ёшларни манан етук, жисмонан бақувват қилиб тарбиялашда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Фарзандлари соғлом юрт қутратли бўлур” “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” каби қатор лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши, давлатимиз раҳбарининг Ёшларга қаратаётган эътибор ва имконятларига ҳамоҳанглиги билан эътиборлидир. Партия ташаббуси билан “Адолат жилғалари” исътедодлар клубининг нуфузи воҳамизда тоборо ортиб бораётгани, ўз иқтидорларини намоён қилишни мақсад қилган ёшларнинг сони ошиб бораётгани, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятларнинг маҳсулидир. Айниқса, клубимиз машғулотларида ёшларни китобсеварликка ундаш, шахсий кутубхоналарни ташкил этиш масаласига чуқур эътибор қаратилган. Энг қувонарлиси, машғулотларимизнинг аксарияти “Китоблар олами” “Китоблар мажмуаси”, вилоятимизда таниқли адибларнинг шахсий кутубхоналарида ўтказилиши ҳамда тарихий обидаларга сайёҳат қилиш мана неча йилдирки анъанага айланган.

Партия ташаббуси билан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Адолат дўпписи”, “Адолат белбоғи” совғалари ҳамда сертификацияни такдим этилиши, юртимизда қанчадан-қанча иқтидорларни кашф қилишга хизмат қилмоқда. Мен ҳам ушбу совғаларга лойиқ деб топилдим ва “Адолат дўпписи”ни бошимга кийганимда бир олам қувончу орзулар сари қулоч ёйдим. Ўз иқтидорим билан юртбошимизга камарбаста бўлиб, юртим равнақига ҳисса қўшишга  бел боғладим.

Шунингдек, партиямизнинг Ёш адолатчилари орасидан “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган ёшларнинг борлиги фикримизнинг яққол далилдир. Бугунги кунда ёшлар ҳаётига изчил тадбиқ эътилаётган имконият ва шароитлар ҳар бир ёшнинг ўз иқтидорини номоён қилишлари учун бисёрдир.

“Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари орасида олдига “Депутат бўлиш” мақсадини қўйган ёшлар ҳам талайгина. Улар ҳозирданоқ тенгдошлари орасида меҳр ва ҳурмат қозониб келишмоқда. Партиямизнинг ёш адолатчилари депутатлар билан  маҳалаларга чиқиб ёшларга муаммоларини ҳал қилишда, бандлигини таъминлашда баҳоли қудрат ёрдамлашиб келишмоқда. Депутатлар орасида “Устоз-шогирд” анъанаси ҳам яхши йўлга қўйилган.

Мухтасар айтганда, мамлакатимиз ёшларига берилаётган бундай эътибор ва ишонч ҳеч бир давлатда топилмаса керак. Азиз ва ягона Ўзбекистонимиз бағрида берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Ватанимиз ва Юртбошимиз ишончини оқлаймиз.

Севинчой СОБИРОВА,

Партия фаоли,

“Адолат жилғалари”

истеъдодлар клуби аъзоси

Юртбошимиз ишончини оқлаймиз! was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »