Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

26 Июль, 09:29 • Аёллар қаноти, Жиззах вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 223 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Жиззах шаҳридаги Санъат коллежи фаоллар залида бўлиб ўтган танловда Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти” вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари ҳамда маҳаллалардаги ёши улуғ онахонлар иштирок этишди.

Тадбирни очиб бериш учун партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев сўзга чиқиб, танловнинг асосий мақсади – жамият ривожи, халқ фаровонлиги ҳамда оила барқарорлиги йўлида фаолият юритаётган ташаббускор қайноналарни аниқлаш, шунингдек, фаол аёлларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли ишларни ҳамкорликда амалга ошириш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шу каби мақсадларни инобатга олиб ташкиллаштирилган “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган энг фаол, билимли ва зукко, партиямизга хайрихоҳ аёллар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаолияти борасидаги билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишларини партия фаоллари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати муносиб баҳолаб борди.

Тадбирда вилоятимизнинг 10 та туманларидан ташриф буюрган иштирокчилар пухта тайёргарлик билан келганликлари яққол намоён бўлди. Адолатли қайноналар томонидан оилаларнинг ажралишларига сабаб бўлаётган ҳолатлар саҳна кўриниши орқали намойиш этилди. Масалан: дабдабали тўйдан сўнг қарзга ботган, охири уй-жойини сотишга мажбур бўлган, қарзидан қутула олмай, касалхонага тушиб қолганлар, “Келин салом” маросимида қайнонанинг келин берган совғасини менсимай низо чиқариши ёки келиннинг олиб келган сепидан норози бўлиб, тўйни тўхтатаётган қайноналар, ўжар қайнонанинг ҳомиладор келинига нотўғри муносабати, ўғли фарзандли бўлса, келинининг ота-онасидан суюнчисига енгил машина талаб этиб, ёш оилаларни барбод бўлишига сабабчи бўлаётган қайноналар акс эттирилди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқарашини, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналарни, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратишди.

Беллашув якунида Жиззах шаҳар Кенгаши аъзоси Мустафаева Саҳобат юқори балл тўплаб танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Саҳобат Мустафаева Кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби:

– Танловга катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрдим, — дейди Жиззах шаҳридаги ”Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосари,  танловда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Саҳобат Мустафаева. – Бу жараёнда Конституциямизни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Низом ва дастурларини ўқиб-ўрганишга, яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилдим. Бундай тадбирлар аёлларнинг жамиятдаги ролини оширишга ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Зарбдор тумани Кенгаши аъзоси Бурхонова Зебинисо опа иккинчи, Зафаробод туман Кенгаши вакиласи Исаева Мунаввара опа учинчи ўринни эгаллашди.

Кўрик-танлов ғолиб ва иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг махсус дипломи, ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбирда Маданият ишлари Жиззах шаҳар бўлимининг истеъдодли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик баҳш этди.

Достон ЗОКИРОВ,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди was last modified: Июль 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »