БПТда сиёсий ўқув: таҳлил ва талқин

9 Август, 11:30 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТда сиёсий ўқув: таҳлил ва талқин нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан  БПТ раислари ва аъзолари учун сиёсий ўқув ташкил қилинди.  Тумандаги  Қангли қишлоқ врачлик пунктида  бўлиб ўтган мазкур сиёсий ўқув «Фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзусига бағишланди.

Тадбирни партиянинг Амударё туман Кенгаши раиси И.Палванов очди ва кун тартибидаги мазкур масала юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбир давомида муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 2 август куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида  сўз юритилди ҳамда унинг мазмун-моҳияти БПТ етакчилари, Қангли қишлоқ врачлик пунктида фаолият юритаётган шифокор, ҳамшира ва ишчи ходимларга тушунтирилди.

Бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган сиёсий ўқув савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

                                                                               Шарофат ЭШМУРАДОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Амударё туман Кенгаши

ижрочи-котиби

 

БПТда сиёсий ўқув: таҳлил ва талқин was last modified: Август 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »