БПТда юксаклик

25 Август, 12:25 • БПТ, Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТда юксаклик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида партия хайрихоҳлари сони тобора ошиб бормоқда, шунингдек, партиянинг мақсад ва ғояларини ҳамда сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни, лойиҳалар доирасида режалаштирилган тадбирларни ташкил этишда ҳам БПТ аъзолари жуда фаол иштирок этишмоқда. Бухоро шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада 28 нафар аъзони бирлаштирган БПТ аъзолар сони яна 25 нафарга кўпайди. Ушбу бошланғич партия ташкилоти йил давомида партиянинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда жойларда ўзларининг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаол иштирок этишмоқда.

БПТ аъзолари партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳудудда истиқомат қилувчи кекса ёшдаги отахону онахонларнинг хонадонларида тозалик ишларини олиб борган ҳолда ҳашар ишларини ташкил этишди. Маҳалла аҳлини бирдамлик ва жонкуярликка чақиришди. Партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан берилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” шиори қайд этилган банер, флаер ва тарқатма материаллар БПТ аъзоларининг ташаббуси билан маҳалладаги хонадонларга тарқатилди. Лойиҳа мазмун-моҳияти асосида тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида эса партиядошлар аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг тиббий маданиятини ошириш ва салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, ҳар бир хонадонда бўлишганида аҳолининг шахсий дорихоналарида бўлиши зарур бўлган дори воситаларининг мавжудлиги, тез тиббий ёрдамнинг уйда қандай амалга оширилиши лозимлиги БПТ аъзоларининг эътиборини тортди ҳамда бу борада мавжуд камчиликларнинг борлиги аниқлангач, зарурий тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга фуқаро ўз мурожаатини оилавий поликлиника шифокор ва ҳамшираларига билдириш тартиби ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди.

БПТ аъзоларининг фаолияти партия хайрихоҳларини ўзига жалб этган ҳолда уларнинг сафини кенгайтирди. Энди тарғибот ишларини амалга оширишда партиядошлар фаоллигига бўлган эътибор янада кучайтирилди.

— Бизнинг 4-сон оилавий поликлиникамизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган БПТ аъзоларининг фаолияти, тарғибот ишлари мени жуда қизиқтирди. Айниқса, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган хайрли ишлар фуқароларни бениҳоя қувонтирди.

Энди мен ҳам партия аъзосиман. Хайрли ишларни қилишда, партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб амалий вазифаларни бажаришда иштирок этиш энг асосий мақсадим эди. Мақсадим амалга ошди,-  дейди партияга аъзо бўлган “Ёш мутахассислар” кўрик танловида “Энг ёш шифокор” номинацияси вилоят босқичида 2-ўрин соҳиби Дилдора Мусулмонова.

БПТнинг янги аъзолари ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ҳолда  партия аъзолик билетларини қабул қилишди.

Жасур ЖУМАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

БПТда юксаклик was last modified: Август 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »