Фуқаролик жамияти ривожида — оиланинг ўрни қандай бўлиши керак?

9 Август, 15:35 • Давра суҳбати, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 20 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролик жамияти ривожида — оиланинг ўрни қандай бўлиши керак? нет

Қарши шаҳридаги Хонтепа маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда шаҳардаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилалар аъзолари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки истиқлол неъматларидан баҳра олиб фаровон, тўкис яшаётган оиладагина ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом фарзанд дунёга келади. Юрт ва миллат тараққиётини эса ана шундай ёшлар янада юксакликка кўтаради.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида келажак авлодни муносиб вояга етказадиган оила институтининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги тутган алоҳида ўрни ва иштирокини янада ошириш, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий манфаатларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, соғлом оилаларни вужудга келтириш, оила маънавиятини юксалтириш соҳасидаги ислоҳотларни босқичма-босқич ҳал этадиган вазифалар белгилаб олинди ва қатор ислоҳотлар амалга оширилди, -деди давра суҳбатида кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов. -Бугун партия ташкилотларимизда 6 минг нафарга яқин хотин-қизлар уюшган. Биз фаолларимиз ҳамкорлигида соғлом оилани қарор топтиришга, давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этаяпмиз. Шунингдек, мустақилликнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарорига биноан жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти.

Партия вилоят Кенгаши ва унинг бошланғич ташкилотлари ҳам бу ишда фаол иштирок этиб, юртимиз тинчлиги, оилалар ривожини таъминлашга муносиб улуш қўшмоқдалар.

Тадбирда “Оила” илмий-малий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Рамз Зоҳиров, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпова, партия фаоли Дилафруз Ёвқочдиевалар ҳам сўзга чиқиб, шу кеча-кундузда оила институтини янада ривожлантириш учун қонунчилик асосларини мустаҳкамлаб бориш, оилаларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа соҳаларда ёрдам берувчи кадрларни тайёрлаш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига мукаммал сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ва оилалар аъзоларининг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий саводхонликларини юксалтириш борасида кўплаб ишлар қилинаётгани ҳамда галдаги вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Албатта, олиб борилаётган бу ислоҳотлар фуқаролик жамиятининг ажралмас бўғини бўлмиш оилаларнинг ҳар томонлама ижтимоий шаклланиши, соғлом авлодни тарбиялаши учун иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ва уларни кафолатлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги тадбирда алоҳида эътироф этилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қарши шаҳар Кенгаши раиси

 

Фуқаролик жамияти ривожида — оиланинг ўрни қандай бўлиши керак? was last modified: Август 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »