Халқ саломатлигини кўзлаган ҳужжат

6 Август, 18:30 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ саломатлигини кўзлаган ҳужжат нет

Маълумки, ўтган йиллар давомида барча соҳалар қатори мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини  янада ривожлантириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш ва баркамол, соғлом авлодлар қилиб вояга етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасини такомиллаштириш борасида қабул қилинган халқчил қарор ва фармонлар партиямизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган аҳолининг кенг қатламига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасидаги ташаббуслари билан уйғунлашгани Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлашда партиямиз фаоллари зиммасига янада юксак масъулиятни юклади.

Хусусан, тиббиёт соҳаси тўғрисидаги қабул қилинган қарор ва фармонлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифати янада яхшиланди, айниқса, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда сезиларли ўзгаришлар ва натижаларга эришилди. Буларни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан мамлкатимизнинг барча жойларида ҳаётга тадбиқ этилган, юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинган “Саломатлик йўлида бирлашайлик!”, “Соғлом фарзанд — юрт келажаги”, “Тозалик йўлида бирлашайлик!” каби ўнлаб лойиҳалар доирасида олиб борилган ўрганиш натижаларида гувоҳи бўлдик. Ўқув муассасалардаги тиббий хоналарнинг фаолияти йўлга қўйилди. Аҳолига тиббий хизматни яхшилашга қаратилган лойиҳалар доирасида партиянинг ҳудудий ташкилотлари қошида тузилган ишчи гуруҳларнинг кўмаги билан тиббий муаммолар ўрганилиб, депутатлик сўровлари асосида камчилик ва нуқсонлар имкон қадар бартараф этилди.

Жорий йилнинг 2 август куни қабул қилинган мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам партия фаолларини эътиборсиз қолдирмади. Чунки бу қарорнинг негизида инсон тақдири, юрт ободлигию, фаровонлиги мужассамлиги билан аҳамиятлидир. Аммо ҳужжатда таъкидланганидек, тиббиёт соҳасида оқсаётган тиббий стандартларнинг мукаммал эмаслиги, инновацион ишланмалар ва технологиялардан тўлиқ фойдаланмаслик кўзланган мақсадимизни амалга оширишда тўсиқ бўлаётгани ҳеч биримизни эътиборсиз қолдирмайди.

Ўйлайманки, мазкур ҳужжатни ижросини таъминлашда партиядошларимиз билан ҳамжиҳатликда, мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини барқарор кўрсаткичларга эришишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини қониқарли, юртдошларимизни рози қилиш даражасига олиб чиқишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Халқ саломатлигини кўзлаган ҳужжат was last modified: Август 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »