Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда

10 Август, 12:48 • Депутатлик гуруҳи, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда фуқаролар билан мулоқотлар олиб борилмоқда. Мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг бартараф этиб борилишида таклиф ҳамда тавсиялар берилмоқда. Депутатлик сўровлари асосида муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Партиянинг Термиз шаҳар ҳамда Термиз туман Кенгаши ишчи гуруҳлари аъзолари фуқаролар билан олиб борган мулоқотлари давомида муаммолар ечимини ҳал этишда кўмаклашишди. Мазкур ишчи гуруҳи томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди. МФЙ ҳудудида жойлашган 14 та хонадонга ташриф буюрилиб, 22 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувлар давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган янгиланишлар, имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

“Дўстлик” маҳалласига ташриф чоғида ишчи гуруҳга маҳалла аҳолиси асосан, иш масаласи, фарзандини мактабга жойлаштириш хусусида ўз мурожаатларини билдиришди.

Хусусан “Дўстлик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Тўраев Ғофур ишсизлиги тўғрисида, шу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Қосимова Шаҳноза фарзандининг мактабгача таълим муассасига жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилишди.

Ишчи гуруҳи томонидан фуқаро Тўраев Ғофурнинг ишсизлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан Термиз шаҳар “Бандликка кўмаклашиш” марказига учрашиши тўғрисида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, фуқаро Қосимова Шаҳнозанинг фарзандини мактабгача таълим муассасига жойлаштириш юзасидан Термиз шаҳар хизмат кўрсатиш агентлигига керакли ҳужжатлар топширилиб, навбатга қўйилди ва муаммонинг ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Партиянинг Термиз туман Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари ҳам ўз фаолиятига масъулият билан ёндашишди. Мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар билдиришди. “Айратом” МФЙда бўлган ишчи гуруҳ аъзоларига аҳоли ишсизлик, имтиёзли кредитлар бериш тартиби, томорқалардан унумли фойдаланиш йўлларининг қай тартибда амалга оширилиши хусусида мурожаат қилишди. Таклифлар, тавсиялар берилди. Ечилмай қолган муаммолар тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўровлари орқали ҳал этилиши тушунтириб ўтилди. Партиянинг Термиз туман Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан тумандаги “Амир Темур” МФЙ ҳудудида ўрганишлар олиб борилганда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар Рўзиев Ўктам, Сатторов Эргаш, Мирзаев Абдурашид, Абдуллаев Ойбарчинлар газ баллон, фуқаролар Ҳасанова Дилсўз, Пардаева Манзура фарзандларига 2 ёшгача бериладиган нафақа пули олиш тўғрисида мурожаат қилишди.

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Мўмин Рахмонов томонидан “Амир Темур” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг газ баллон сўраб қилган мурожаати бўйича туман газ таъминот раҳбари Б.Амантўраевга учрашилиб, керакли хужжатлар тақдим этилди ва “Амир Темур” МФЙ фуқаролари Рўзиев Ўктам, Сатторов Эргаш, Мирзаев Абдурашид, Абдуллаев Ойбарчинларга газ баллон жойида олиб берилди.

Ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар Хасанова Дилсўз, Пардаева Манзураларга қилган мурожаати бўйича маҳалла билан биргаликда фуқароларнинг оилавий аҳволи ўрганилди ва фуқаролар фарзандлари учун 2 ёшгача нафақа пули олиш учун рўйхатга киритилди.

Туманларда ишчи гуруҳлар фаолияти давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда was last modified: Август 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »