Матбуот анжумани: танқид уйғоқликка чақирди

10 Август, 14:28 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Матбуот анжумани: танқид уйғоқликка чақирди нет

Матбуот – жамиятнинг, мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотларнинг кўзгуси эканини инобатга олсак, сиёсий партияларнинг ОАВлар билан ҳамкорликда ишлашга алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида белгиланганидек, сиёсий партиялар ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгашида бўлиб ўтган матбуот анжуманида юқоридагилар ўз ифодасини топди. Унда шаҳар ва туман кенгашларининг раислари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб журналистларга вилоят партия кенгаши раиси Т.Шоввозов ва халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари З.Комиловалар ахборот бердилар.

Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги парламентга йўллаган мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар долзарб аҳамият касб этди. Билдирилган танқидий фикрлар уйғоқликка чақирди. Натижада амалга оширилаётган ислоҳотларда сиёсий партияларнинг иштироки ошди. Буни биргина 2017 йилда маҳаллий кенгаш сессияларига атиги 3 та масала киритилган холда жорий йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 7  тани ташкил этгани ҳам кўрсатиб турибди.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. “Адолатчилар”нинг истиқболдаги режалари ва партия лойиҳалари доирасида олиб бораётган ишлари билан танишилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Андижон вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Матбуот анжумани: танқид уйғоқликка чақирди was last modified: Август 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »