Мурожаат эътиборсиз қолмади

10 Август, 14:57 • Бухоро вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаат эътиборсиз қолмади нет

Халқ мурожаатининг амалий ечимини топиш депутат фаолияти учун жуда муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июль куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи барча соҳа ходимларига жуда катта масъулиятни юклагани каби депутатларнинг фаолияти, ўз вазифасини вақтида бажаришига бўлган эътиборни кучайтирди.

Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш, уни муносиб равишда оқлаш осон иш эмаслигини ҳар бир депутат англаб етди ва ўз мақомига муносиб бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова ҳам ўз депутатлик фаолиятига эътибор ва масъулият билан ёндашиб, фуқаролар билан олиб борган мулоқотлари давомида уларнинг мурожаатларидаги муаммоларнинг амалий ва ижобий ечимини топишида кўмаклашмоқда.

Жумладан, депутатга тумандаги “Шодлик” МФЙ “Олим Хўжаев” кўчасида истиқомат қилувчи Лобар Ҳайдарова исмли фуқаро оиласи моддий жиҳатдан ночор аҳволдалигини билдириб, уй-жойни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати эса депутат томонидан эътиборга олиниб, партия туман Кенгаши, Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш, туман касаба уюшмаси ва маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб Лобар Ҳайдаровининг хонадони ва яшаш тарзи ўрганилди. Депутат ўрганишидан асосий мақсад – унга моддий жиҳатдан кўмак бериш, уй таъмирида ёрдамлашиш, шунингдек, депутатлик вазифасини астойдил бажаришдир.

Лобар Ҳайдарова, “Шодлик” МФЙ фуқароси:

— Мен ижтимоий аҳволим ҳақида депутат ва Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши раиси ўринбосари Ҳамрогул Ашуровага билдирган мурожаатим эътиборсиз қолдирилмади. Депутат бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ ижтимоий аҳволимни ўрганишди, яшаш шароитим билан танишишди. Бу эса менга янада ишонч ва умид бахш этди.

Ишчи гуруҳи аъзолари фуқаронинг хонадонида бўлишганида унинг турмуш ўртоғи 3 маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганлигига қарамай, ногиронлик нафақасига чиқа олмаётгани ва бу масалани ҳам ҳал этилишида амалий кўмак берилиши бўйича мурожаат қилди.

Депутат Ҳамрогул Ашурова ушбу мурожаат асосида туман Тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўровини йўллаб, амалий кўмак берилишига ваъда берди.

Фуқаро мурожаатномаси асосида олиб борилган ўрганишлар бесамар кетмади – унинг мурожаатидан келиб чиқиб тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўрови асосида Л.Ҳайдарованинг муаммолари ижобий ечимини топиши таъкидланди.

Бобир РАДЖАБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Мурожаат эътиборсиз қолмади was last modified: Август 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »