Оилаларда жисмоний ва руҳий соғлом турмуш тарзини яратишда хотин-қизларнинг ўрни

2 Август, 17:26 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 171 марта кўрилди • Комментариев к записи Оилаларда жисмоний ва руҳий соғлом турмуш тарзини яратишда хотин-қизларнинг ўрни нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси ҳамкорлигида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Оилаларда жисмоний ва руҳий соғлом турмуш тарзини яратишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг шаҳар Кенгаши ходимлари, шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, қатор МФЙ фаоллари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари, шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжиди имом хатиби Р.Камолов, Бухоро шаҳар бош отинойси Р.Баҳромовалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар оилаларда соғлом муҳитни таъминлашда аввало аёлнинг ўзига хос ўрни борлиги ҳамда ҳар бир аёл фарзанд тарбиясида доимо эътиборли бўлиши лозимлигини таъкидлашди. Хусусан, шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжиди имом хатиби Р.Камолов, Бухоро шаҳар бош отинойси Р.Баҳромовалар оилани муқаддас даргоҳга айлантиришда аёл ва эркакнинг ўзаро бир-бирига нисбатан ишончи асосий аҳамият касб этиши, турли салбий иллатлардан оила дея аталувчи муқаддас қўрғонни асраб-авайлаши лозимлигини таъкидлаб, уларни огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этишди.

Шунингдек, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳақида ҳам алоҳида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириши, репродуктив саломатликка риоя қилиши ва фарзандлар тарбиясида ҳам бунга эътибор қаратиши зарурлиги тўғрисида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутати Нодира Холова тўхталиб ўтди.

— Соғлом турмуш тарзини яратишда аёлнинг алоҳида ўрни бор. Аёл киши соғлом бўлса соғлом фарзандларни дунёга келтиради, айниқса, миллатнинг соғлом бўлишида катта ҳисса қўшган бўлади. Оилавий муносабатларда тозалик ва соғлиқ, уй тутишда орасталикка риоя қилиш зарур, — дейди депутат Нодира Холова, – оилада жисмоний ва руҳий соғлом турмуш тарзини яратишда аввало оилавий тиббий кўрикдан ҳам ўтиб туриш зарур,- дея алоҳида таъкидлайди.

Давра суҳбати давомида аёллар психологияси ҳақида ҳам турлича фикрлар билдирилди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида турли жиноятчиликнинг олдини олиш, кийиниш маданиятига риоя қилиш, тарбия ва эстетик муносабатлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида таклифлар билдирилди. Фикр ҳамда мулоҳазалар айтилди. Иштирокчилар берилган саволларига эса барча маърузачилар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоб олишди.

Нозима АВЛИЁҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Оилаларда жисмоний ва руҳий соғлом турмуш тарзини яратишда хотин-қизларнинг ўрни was last modified: Август 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »