Партиядошларимиз саховат кўрсатди

7 Август, 10:56 • Андижон вилояти, БПТ, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиядошларимиз саховат кўрсатди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида асакалик сафдошларимиз ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. “Асакадонмаҳсулотлари” корхонасидаги БПТнинг “Сизга суянчмиз, азизлар” акцияси  айни шу мақсадга қаратилди.

Тадбир доирасида БПТ аъзолари тумандаги кам таъминланган ва имконияти чекланган инсонларни яшаш шароитини ўргандилар. Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида ана шундай инсонлар хонадонига кириб борилди. Тувадоқ маҳалласида яшовчи Ферузахон Юсупова ногиронлиги сабаб ишсиз эди. Энди у ўз хонадонида иш билан банд. Унга тикув машинаси совға қилинди.

Файзиобод МФЙда истиқомат қилувчи Раҳимахон Ҳасанованинг оила аъзолари ҳам саховатли инсонларда хурсанд. Чунки бу оила ижтимоий ҳимояга мухтож эди. Р.Ҳасанова тикувчиликда катта тажрибага эга бўлсада ишлай олмасди.

— Энди мен чевар номини оламан,- дейди у қувончдан кўзлари ёшланганча.- Янги тикув машинам билан биринчи кўйлагимни тикдим. Уни кекса онамга совға қилдим. Буюртмалар кўпайяпти.

БПТ раиси Дилдора Мадраҳимованинг айтишича 100 нафар партия аъзолари ўзлари яшайдиган ҳудудда шу каби хайрли ишларни амалга оширмоқдалар. Мақсад ўксик дилларга қувонч улашиш, меҳрнинг абадийлигига юртдошларимизда ишонч туйғусини уйғотиш.

Бир сўз билан айтганда, партия лойиҳалари БПТ аъзоларини фаолликка бошлаяпти.

Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

 

Партиядошларимиз саховат кўрсатди was last modified: Август 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »