Сафдошларимиз – ҳашарда фаол

20 Август, 10:57 • Наманган вилояти, Янгиликлар • 129 марта кўрилди • Комментариев к записи Сафдошларимиз – ҳашарда фаол нет

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам Истиқлолнинг 27 йиллиги шарафига ташкил этилган умумхалқ ҳашари юксак савиятида ўтди. Шаҳар ва қишлоқлардардаги маҳаллалар, гузарлар, майдонлар ва кўчалар аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди.

Ҳашарнинг миқёси нақадар катта бўлганлигини қуйидаги рақамлардан ҳам билиш мумкин. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимидан маълум қилишларича, 18 август кунининг ўзидаёқ жами 3563 гектар ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 1378 километр узунликдаги сув йўллари тозаланди, 674 та қабристон ва 30 та зиёратгоҳ ҳамда зиёратгоҳлар тартибга келтирилди. Қарийб 1,7 миллион туп дарахтга шакл берилди ва оқланди. 2,5 минг тоннадан зиёд маиший чиқиндилар 800 дан ортиқ транспорт воситаси ёрдамида махсус ажратилган жойларга ташиб берилди.

Қурбон ҳайити ва Мустақилликнинг 27 йиллиги арафасида ўтказилган тадбирда катта ҳажмда хайрия ишлари ҳам амалга оширилди. Хусусан, 2272 та кам таъминланган оиланинг хонадонлари таъмирлаб берилди. 1210 қаровчиси йўқ ва ногиронлиги бор шахсларнинг ҳолидан хабар олинди, уларга моддий ёрдам ва совға-саломлар топширилди. Бунинг учун ҳомийлар ҳисобидан 760 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Намаанган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев:

– Юксак даражада уюшқоқлик билан ўтказилган умумхалқ ҳашарида партиядошларимиз ҳам фаол қатнашдилар. Уларнинг бир қисми бевосита иш жойларида меҳнат қилган бўлса, бошқалари ҳудудларни ободонлаштиришда жонбозлик кўрсатдилар. Вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг ходимлари эса Поп туманидаги Парда Турсун қишлоғида жойлашган “Етти тош” дам олиш масканига йўл олдилар. Чунки аввалдан биз ушбу маскан жамоаси билан биргаликда ҳашар ўтказишга келишгандик. Сафимизга поплик партиядошларимиздан бир гуруҳи ҳам қўшилди. Қисқаси, ҳаммамиз ушбу оромгоҳ ҳудудини ободонлаштиришга ҳисса қўшдик.

Шу ўринда Парда Турсун қишлоғи Чотқол тизма тоғларининг ён бағрида, денгиз сатҳидан 1655 метр баландликда жойлашганлигини айтиб ўтиш лозим. Шунинг учун ҳам ўзининг баҳаволиги, ёзнинг жазирамасида ҳам салқинлиги, қишда эса нисбатан илиқлиги билан ажралиб туради. Бу ердаги дам олиш масканлари нафақат Фарғона водийси, балки мамлакатимизнинг бошқа минтақалари аҳолиси учун ҳам севимли ҳордиқ масканларидан бирига айланган. Улар орасида Уйғурсой соҳилидаги “Етти тош” оромгоҳи ҳам бор.

Хуллас, шу куни партиядошларимиз ҳашарда бажонидил қатнашдилар. Айниқса, Дилшод Болтабоев, Ёрқиной Ҳожиматова, Мунира Салоҳиддинова, Акбар Мансуров каби сафдошларимиз меҳнати самарали бўлди. Шу туфайли кечга яқин “Етти тош” қиёфаси янада кўркамлашиб, янги меҳмонларни чорлайдиган ҳолатга келди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Сафдошларимиз – ҳашарда фаол was last modified: Август 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »