Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди

10 Август, 15:38 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 145 марта кўрилди • Комментариев к записи Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди нет

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

Давлатимиз томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилган эди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрди. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз Бўзсув канали бўйлаб қурилган сўлим сайигоҳни ҳам кўздан кечирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди was last modified: Август 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »