Суд тизимида янги иш юритиш тури жорий қилинди

8 Август, 17:19 • Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 127 марта кўрилди • Комментариев к записи Суд тизимида янги иш юритиш тури жорий қилинди нет

Бугунги кунда суд тизимидаги ислоҳотлар натижасида фуқаролик ишларини кўриб, ҳал қиладиган янги суд бўғини-фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар жорий қилинди.

Бунда фуқаролик ишларининг сиртдан жавобгарнинг иштирокисиз ҳал қилув қарорини чиқариш йўли қўлланиши белгиланди ва суд буйруғи асосида фуқаролик суд ишларини юритиш жорий қилинди. Шунингдек қонуний кучга кирмаган суд ҳал қилув қарорларини қайта кўриб, ҳал қилиш ваколатига эга бўлган янги аппелляция суд бўғини ҳам ташкил қилинди. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқи адолат доирасида ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Маъмурий судларга давлат ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари устидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш тегишлилиги белгилаб қўйилган.

Алоҳида тартибда суд ишларини юритиш асосида кўриб ҳал қилинадиган ишлар эса фуқаролик процессуал кодексининг моддаларида келтирилган. Алоҳида тартибда кўриб ҳал қилинадиган ишларда ҳуқуқ тўғрисида низо бўлмайди. Шунинг учун бу ишлар бўйича туманлараро судлар жисмоний ва юридик шахсларнинг низолашилаётган субъект ҳуқуқларини эмас, балки уларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Алоҳида тартибда кўриб ҳал қилинадиган ишлар бўйича судга мурожаат қилган шахслар эндиликда даъвогар эмас, балки манфаатдор шахслар деб айтилади.

Суд ишларини юритишнинг янги турларидан бири бу буйруқ бўйича суд ишларини юритиш ҳисобланади. Суд буйруғи қонунда белгиланган талаблар асосида чиқарилади.

Судлар ўша талаблардан бири мавжуд бўлган тақдирда ишнинг мазмунини кўриб ҳал қилмасдан, уни суд буйруғи чиқариш йўли билан фуқаролар ҳамда юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Юқоридаги талаблар томонидан суд томонидан чиқарилган буйруқ ундирувчи шахснинг аризаси бўйича ишни суд мажлисида кўриб ҳал қилмасдан низосиз тартибда қарздордан пул маблағларини ёки кўчмас мулкни ундириб бериш тўғрисидаги суд акти бўлиб ҳисобланади.

Суд ишларини юритиш турларидан яна бири сиртдан иш юритишдир. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда даъвогар эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида ҳал қилинади. Агар даъвогар жавобгар иштирокисиз ишни кўришга розилик бермаса, суд ишни сиртдан иш юритиш тартибида ҳал қилолмайди. Сиртдан иш юритиш тартибида ишни кўриб ҳал қилиш учун бирдан бир асос даъвогарнинг розилиги ҳисобланади. Юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики, суд ишларини юритишнинг ҳар бир тури ўзига хос хусусиятларга эгадир.

Шунингдек, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчини ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича қўзғатилган ишлар бир туман ёки шаҳарда жойлашган бўлса, биринчи инстанция суди томонидан судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечикмай кўрилиши лозим бўлади. Ўта мураккаб ишлар бўйича  мазкур муддат судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин.

Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса ўша шахснинг номи ва манзили кўрсатилиши лозим бўлади.

Бу жараёнда судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига кўра даъвогарни аризага кўра илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин.

Шоберди СУЮНОВ,

Халқ депутатлари Қумқўрғон туман

 Кенгаши депутати

Суд тизимида янги иш юритиш тури жорий қилинди was last modified: Август 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »