Сурхондарёнинг “Адолатли қайнона”лари тажрибаларини синовдан ўтказишди

1 Август, 16:54 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Сурхондарёнинг “Адолатли қайнона”лари тажрибаларини синовдан ўтказишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан вилоят Касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси катта залида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, маҳаллий Кенгаш раислари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, воҳадаги фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада ибратли фазилатларга эга, маҳалла-куй орасида намуна кўрсата оладиган, савияси, сиёсий онги, халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган қайноналарни рағбатлантиришдан иборат эди.

Шунингдек, тадбирда оилада адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш, никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштиришга кенг эътибор қаратилди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев очиб берди ва иштирокчиларни танлов Низоми қоидалари билан яна бир бора таништириб ўтди. У сўзи давомида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда партиянинг Сайловолди дастурида ҳам аёлларнинг жамиятдаги сиёсий мавқеини ошириш, ҳуқуқий билимларини кучайтириш, ташаббускор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мақсадли вазифалар ўрин олгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Танлов қайноналарнинг оқилалиги, саришталиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, эртак ва аллалар айтишдаги маҳорати, амалга оширган лойиҳаларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди. Шунингдек, ушбу танловнинг ташкил этилиши “адолатчи” қайноналар орасида энг билимдон, зукко ва фаолларини танлаш, уларни янги-янги истиқболли режалар сари йўналтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

— Танловга тайёргарлик жараёнида ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқарашим мустаҳкамланди. Биз қайноналар оила ва жамиятдаги бурч ва вазифаларимизни янада мустаҳкамлаб олдик. Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар жамиятимизда мустаҳкам оилалар сонини кўпайишида, никоҳнинг муқаддаслигини ёшларимиз онгига сингдиришда, ажримларнинг олдини олишда, қайнона-келин муносабатларини тўғри йўналтиришда катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга ҳаётий тажрибаларимиз билан бир қаторда сиёсий билимларимизни ҳам оширишда ўринлидир, — дейди ангорлик адолатли қайноналардан Ўролгул Қодирова.

Иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва маҳоратларини намоён этишди. Танлов натижаларига кўра 3-ўринга Шеробод тумани “Хўжги” МФЙ иштирокчиси Манзура Улуғбердиева, 2-ўринга Денов туман “Баҳористон” МФЙ иштирокчиси Меҳринисо Мўминова лойиқ деб топилди. Вилоят босқичида Жарқўрғон тумани “Алишер Навоий” МФЙдан ташриф буюрган Қизларшой Раҳматова “Адолатли қайнона” деб топилди ва Республика босиқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Манзура Улуғбердиева, кўрик-танлов иштирокчиси:

— Энг аввало, бугунги кўрик-танлов ташкилотчиларига ўз ташаккуримни изҳор этаман. Боиси бундай тадбирлар жамиятимизда мустаҳкам оилалар сонини кўпайишида, никоҳнинг муқаддаслигини ёшларимиз онгига сингдиришда, ажримларнинг олдини олишда, қайнона-келин муносабатларини тўғри йўналтиришда катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга ҳаётий тажрибаларимиз билан бир қаторда сиёсий билимларимизни ҳам оширишда ўринлидир.

Беллашув давомида бой тажрибали, оқила, донишманд, лобар онахонларимиз-қайнонажонларимизни кўриб дилим равшан тортди. Чунки, мана шундай қайноналар бор экан оилаларимиз ҳамиша тинч, осойишта ва фаровон бўлади, бу муҳитда улғайган фарзандлар эса юрт тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир баркамол авлод бўлиб улғаяди.

Тадбир якунида барча қатнашчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Сурхондарёнинг “Адолатли қайнона”лари тажрибаларини синовдан ўтказишди was last modified: Август 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »