Янги БПТ: Фаоллик фаолиятимиз асоси бўлади

16 Август, 18:58 • Андижон вилояти, БПТ, Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги БПТ: Фаоллик фаолиятимиз асоси бўлади нет

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида андижонлик сафдошларимиз сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Андижон вилояти давлат санитария эпидемиология назорат марказида ташкил этилган тадбир ҳам бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва амалдаги давлат дастурлари ижросини таъминлашда “адолатчилар”нинг иштирокига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари Қосимжон Қаюмов ва матбуот котиби Акбаржон Назаровлар бугунги кунда сиёсий партияларнинг жамиятда тутган ўрни, ислоҳотлардаги иштироки, сайловолди дастуримизда илгари сурилган долзарб вазифалар хақида тушунча бердилар. Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга бўлган эътибор натижасида кенг жамоатчиликда партиямизга бўлган ишонч ортиб бораётгани, сафимизга янги аъзолар қўшилаётганини таъкидладилар.

ДСЕНМ ходимлари ўз навбатида партия фаолиятини қўллаб-қувватлашлари, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этаётганликларини билдирдилар.

Шу куни мазкур муассасада янги БПТ тузилди. 13 нафар янги аъзолар сафимизга қўшилди. Партия фаоллари фаоллик партия фаолиятининг асосига айланишини билдирдилар.

Улуғбек ҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар Кенгаши раиси

Янги БПТ: Фаоллик фаолиятимиз асоси бўлади was last modified: Август 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »