Барча ислоҳотлар халқ манфаати учун

10 Сентябрь, 19:49 • Депутат минбари, Муносабат, Мустақиллик байрами, Янгиликлар • 93 марта кўрилди • Комментариев к записи Барча ислоҳотлар халқ манфаати учун нет

Шу кунларда юртимизда энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами кенг нишонланмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг миқёсли, шиддатли ислоҳотлар мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ватанимизни обод диёрга айлантириш, энг муҳими, одамларни рози қилишга, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мустақиллик куни халқимизга тинчлик-осойишталикдек буюк неъматдан баҳра олиб ҳаёт кечириш, фарзандларнинг ўйин-кулгусини кўришдек бахтга тамал тоши қўйилган кун. Шу сабаб биз ҳар йили ушбу санани кўтаринки кайфиятда кутиб оламиз.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида, халқимиз қўлга киритаётган юксак натижаларнинг асосий омили, аввало, юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликдир. Бунда, албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти, ижтимоий фаоллиги тобора ортиб бораётгани алоҳида аҳамият касб этади.

Шунингдек, юртбошимиз ўз нутқида халқимизнинг розилиги – бизнинг, биринчи навбатда, Президент сифатида ўзининг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳо эканини айтгани бежиз эмас. Зеро, агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам албатта рози бўлади, бу ҳақиқатни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги зарур.

Шу ўринда, Президентимизнинг мазкур гапларини биз депутатлар фаолиятимизнинг муҳим мезони қилиб олишимиз керак.

Юртимизда фаровонликнинг муҳим омиллари бўлмиш фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда. Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ва ижодий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Янгидан-янги замонавий корхоналар барпо қилинаётир. Қишлоқ хўжалигидагида замонавий, истиқболли тармоқларга асос солиш, кластер тизимини йўлга қўйиш, фермер хўжаликларининг натижадорлигини кучайтириш бўйича амалий ишлар ўзининг самарасини беряпти.

Шундай экан, бугун олдимизда турган асосий вазифалардан бири мустақиллигимизни асраб авайлаш, уни мустаҳкамлаш, дунёда Ўзбекистоннинг ортиб бораётган обрўсини янада юксалтиришга бор куч ва ғайратимизни сафарбар этишдир.

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган шиддатли янгиланишлардан кўзланган асосий мақсад – аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш ва шу орқали мамлакатимизни энг ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишдан иборат.

 

Алишер МАХМАТМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Барча ислоҳотлар халқ манфаати учун was last modified: Сентябрь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »