Депутатлик сўрови натижасида карманалик Санжар Козимовга имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

13 Сентябрь, 19:05 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 33 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик сўрови натижасида карманалик Санжар Козимовга имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана тумани Кенгаши шу ҳудудда жойлашган “Деҳқон” МФЙда сайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўрнатиш мақсадида туман Кенгаши раиси О.Орипов, ижрочи котиб Д.Садиева, туман Кенгаши депутатлари А.Қулмуродов, Х.Шамсиев,  МФЙ раиси Г.Шодиева, партия фаоли Р.Абдуллаевлардан таркиб топган ишчи гуруҳи сайёр қабул ташкил қилди.

Ишчи гуруҳи томонидан Кармана тумани “Деҳқон” МФЙ ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди.

МФЙ ҳудудида жойлашган 18 та хонадонга ташриф буюрилиб, 16 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди

“Деҳқон” МФЙ Шарқ кўчасида яшовчи фуқаро Козимов Санжар оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит олиш тўғрисидаги мурожаатига асосан Микрокредитбанкнинг Кармана туман филиали рахбари номига партиянинг туман Кенгаши депутати Х.Шамсиев томонидан депутатлик сўрови юборилиб, масала ижобий ҳал этилди.

 

Нигина Тиллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши мутахассиси

Депутатлик сўрови натижасида карманалик Санжар Козимовга имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »