Ички йўллар таъмирланади, тоза ичимлик суви келтирилади…Шовотлик депутатлар эзгу ишлар билан банд

13 Сентябрь, 19:37 • Депутатлик гуруҳи, Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 53 марта кўрилди • Комментариев к записи Ички йўллар таъмирланади, тоза ичимлик суви келтирилади…Шовотлик депутатлар эзгу ишлар билан банд нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида туман Кенгашлари фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари  тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиб, мулоқотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман партия ташкилоти, туман Кенгаши депутатлари, туман “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги “К.Отаниязов” ҳамда “Тупроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Хонадонларга ташриф ва аҳоли билан мулоқот вақтида уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Жумладан, К.Атаниязов маҳалласи, К.Атаниязов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан маҳалладаги 47-сон мактабга борадиган ички йўллардаги носозликлар масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан туман Йўл қурилиш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддиларига мурожаат қилиниб, масала ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатларнинг асосий қисмини ҳудудга тоза ичимлик суви ўтказилиш масаласи ташкил қилмоқда. Ушбу мурожаатлар юзасидан Туямуйин-Урганч МСКФБ Шовот туман бўлими раҳбари номига туман Кенгаши депутати Шихназар Турсунов, Бекзод Ражаповлар томонидан депутатлик сўрови билан чиқилди. Натижада ушбу масала жорий йил охиригача ҳал этиладиган бўлди ва бу хабар фуқароларга етказилиб, уларнинг қувончига туртки бўлди.

Аҳоли хонадонларига кириб, улар билан юзма юз учрашувлар давомида шунингдек кам таъминланган аҳоли вакиллари, ижтимоий чекланган кишилар билан ҳам суҳбатлар уюштирилиб уларга ишчи гуруҳ томонидан моддий ва маънавий ёрдам берилаётгани, фуқароларни узоқ вақт давомида қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этилиши, халқимизнинг партиямизга бўлган ишончини тобора ошириб бормоқда.

Гулбаҳор Аҳмедова, К.Атаниязов МФЙ фуқароси: 
– Партия фаолларини тез-тез одамлар орасида юрганини кўраман. Фарзандим Фахриддин Отажонов 1-гуруҳ ногирони. Фарзандимга депутат Шихназар Турсунов томонидан ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Кўнгли ярим одамга кичкинагина эътибор ҳам худди осмон қадар туюлар экан. Ҳолимиздан хабар олиб турган Давлатимизга, қолаверса фаолларга раҳмат. Инсон манфаати қадрланган юртда яшаётганимдан миннатдорман.

Бу каби халқ манфаати учун олиб борилаётган эзгу ишлар нафақат партия фаоллари ва ходимлари, балки барча юртдошларимизнинг инсонийлик бурчидир.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоиз, хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан юзма-юз олиб борилаётган мулоқот  келгуси сайловларда ўз ифодасини топиши муқаррардир. Шовотлик “адолатчилар”нинг бу каби  эзгу саъй-ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Шовот туман Кенгаши раиси

Ички йўллар таъмирланади, тоза ичимлик суви келтирилади…Шовотлик депутатлар эзгу ишлар билан банд was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »