Инновацион ғоялар келажак пойдевори

26 Сентябрь, 11:56 • Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион ғоялар келажак пойдевори нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Қибрай туманида партиянинг “Талабанинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида “Инновацион ғоялар билан келажак пойдевори!” шиори остида инновацион кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, партиянинг Қибрай тумани Кенгаши, туман Кенгаши депутатлари, олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ёшлари, ўқитувчи-педагоглар, Тошкент вилояти Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти қошида ташкил этилган :point_right:“Истеъдод” клуби аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Кўргазма мамлакатимизда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ёш иқтидорли инноваторларни қўллаб-қувватлаш борасида жорий “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида ҳамда партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, партия томонидан ўқувчи ва талаба ёшлар орасида инновацион ғояларни жорий қилишда истеъдодларни топиш ва уларни рағбатлантириш алоҳида эътибор қаратилди.

Кўргазмада ёш инноваторлар томонидан ипак матоларидан кийим-кечак маҳсулотларини кўпайтиришга ва сифатини оширишга алоҳида ёндошилганлиги барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғоти. Бундан ташқари, тадбир доирасида ёшларнинг инновацион ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллаш бўйича замонавий дастурлар лойиҳалари тақдим этилди.

Тадбир доирасида мутахассислар ва ёшлар ўртасида инновацион лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан суҳбат ўтказилди. Кўргазмага тақдим этилган ишланмалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳамда тавсиялар берилди.

Вилоят Акрамова, Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати:

Тадбир якунида энг яхши инновацион ғоялар муаллифларига партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Малика БАЙМУРАТОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Инновацион ғоялар келажак пойдевори was last modified: Сентябрь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »