“Истеъдод клуби”: ёшлар интилаётган маскан

13 Сентябрь, 13:02 • Ёш адолатчилар, Партия ташкилотларида, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 68 марта кўрилди • Комментариев к записи “Истеъдод клуби”: ёшлар интилаётган маскан нет

Аввал хабар берганимиздек,  партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида  “Истеъдод клуби”нинг фаолияти тобора мустаҳкамланиб, ўнлаб иқтидорли ёшларни ўз атрофига бирлаштириб, қанчадан-қанча ватанпарвар, истиқлолимизга садоқатли, юрт ободлиги ва тинчлиги учун доим тайёр турадиган ёшларни кашф этмоқда.  Бу эса ўз навбатида партиямиз фаолларига янада куч-ғайрат бағишлаётгани эътирофга лойиқдир..

Куни кеча  клубнинг навбатдаги машғулоти ёш қаламкашларнинг фаоллигида жуда қизиқарли кечди. Машғулот Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилди.  Машғулот давомида клуб раҳбари Биби Мариям Бегимова  ҳамда ижодкор устозлар томонидан ёшларга шеърият, журналистика ҳамда нотиқлик санъатининг  сир-асрорлари, қоидалари тўғрисида  тавсиялар берилди.

Суҳбат давомида ёш ижодкорларнинг “Ватан”, “Она юртим”, “Ўзбек-туркман дўстлиги” каби мавзулардаги янги ижод намуналари тингланди ва таҳлил қилинди.

Шунингдек, машғулотга илк қадам қўйган ёшлар “Истеъдод клуби”нинг ташкил этилиши, унинг илк қалдирғочлари, ютуқлари, айниқса, клубга аъзо бўлиш ва машғулотларга фаол қатнашиш тартиб-қоидалари, талаблари билан яқиндан таништирилди.

Машғулотдан сўнг иштирокчилар Ёшлар марказининг кутубхонасига ташриф буюришди. Ёшлар орасида  бир-биридан жозибадор ва маънодор китоблар оламида қизғин мулоқот тус олди. Ўқиган китобларини бир-бирлари билан ўртоқлашишди.

Адолат Ходжиева, Ёшлар маркази Хоразм вилоят бўлинмаси Ахборот рессурс маркази етакчи мутахассиси, партия фаоли:

“Истеъдод клуби”  ёш қаламкашлари ҳар доим кутубхонамизга келиб туришади. Қандай китоб ўқиш бўйича маслаҳат сўрашади. Уларнинг китоб мутолаасига қизиқишларини кўриб қойил қоламан. “Истеъдод клуби”нинг фаолияти воҳамизда кўзга кўриниб бораётгани жуда қувонарли. Клубнинг  келажаги порлоқ эканига ишонаман.

Шахзода Ярашбекова, Хазорасп туман 17-ўрта таълим мактаби ўқувчиси, клубнинг янги  аъзоси:

–Партиянинг вилоят Кенгаши қошида фаолият юритаётган “Истедод клуби” мен каби ёшларни иқтидорларини юзага чиқаришда яқиндан кўмаклашаётганини телевидение ва радио орқали хабардор бўлдим. Айниқса, клуб машғулотларига қатнаётган ёшларнинг шеърлари эфир орқали таралаётганида жуда ҳавасим келарди. Мен ҳам мақсадни катта олиб, клуб машғулотларига қатнашига қарор қилдим. Бугун машғулотга илк бор қатнашдим. Таассуротларим чексиз. Машғулот давомида олган сабоқларим, шеърларимни янада сайқалланишига ёрдам беради. Янги дўстлар орттирдим. Улар ҳам мендан маслаҳат ва ёрдамларини  аямаслигини билдиришди. Ташкилотчилардан миннатдорман.

Шундан сўнг клуб аъзолари  партиямиз фаоли, “Адолатли қайнона-2018” кўрик-танловининг Республика босқичи фаол иштирокчиси Тўхтажон Ибадуллаеванинг  оилавий кутубхонасига ташриф буюришди. Т.Ибадуллаева ёшларга китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, оилавий кутубхоналарнинг фарзандлар тарбиясидаги беқиёс аҳамияти, ҳар бир киши китобни ўзига ошно билиши зарурлиги ҳамда оилавий кутубхонани қандай ташкил қилиш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берди.

 

Машғулот иштирокчилари ўзлари қизиққан саволларга  устозлар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Мухтасар қилиб айтганда, бундай машғулот ва кутубхоналарга ташрифлар ёшларни юрт корига ярайдиган шижоатли комил инсонлар бўлиб етишида  аҳамиятли бўлиши шубҳасиз.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот   котиби

“Истеъдод клуби”: ёшлар интилаётган маскан was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »