Кегейли ва Беруний туманларида “Адолат билимдонлари” аниқланди

29 Сентябрь, 17:30 • Ёш адолатчилар, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Кегейли ва Беруний туманларида “Адолат билимдонлари” аниқланди нет

Партиямиз томонидан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилиниб келаётган“Адолат билимдони” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари ҳудудларда кўтаринки руҳда ташкил қилиниб келинмоқда.

Шундай кўрик-танловларнинг бири куни кеча Кегейли тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида юқори савияда ташкил қилинди. Танлов иштирокчилари 3 шарт асосида яъни таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида беллашдилар.

Беллашув давомида ўзини таништириш маҳорати, саҳнада ўзини тутиш маданияти, нотиқлик маҳорати ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги билимларининг юқори эканлигини кўрсата олган Қурилиш ва ахборот технологиялар касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Тилеубаева Гулайим Қорақалпоғистон Республикаси босқичи иштирокчисига айланди. Кейинги ўринларни Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сейтахметова Зинайда II- ўринни, “Қазанкеткен” қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жумамуратов Алпамис эса III- ўринни эгаллашди.

Шу куни Беруний педагогика коллежининг ахборот ресурс марказида ҳам лойиҳа доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг Беруний тумани босқичи ўтказилди.Ушбу кўрик-танловда Беруний туманидаги Тинчлик касб-ҳунар коллежи, Енгил саноат касб-ҳунар коллежи, Беруний педагогика коллежи, Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларииштирок этишди.

Иштирокчилар кўрик-танлов Низомида белгилаб қўйилган қатъий регламент тартибида беллашдилар.

Танловнинг барча шартларида ўзининг фаоллиги ва билимдонлиги билан ажралиб турган Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Якупов Одилбек “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман босқичида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танловлар сўнгида иштирокчиларга партия туман Кенгашлари томонидан тайёрланган диплом, фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқоридаги каби танловлар ҳудудаги барча шаҳар ва туманларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ажинияз Пахратдинов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши раиси ўринбосари

Кегейли ва Беруний туманларида “Адолат билимдонлари” аниқланди was last modified: Сентябрь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »