Мактабгача таълим муассасаси ходимлари – партиямиз сафида

11 Сентябрь, 12:19 • БПТ, Наманган вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактабгача таълим муассасаси ходимлари – партиямиз сафида нет

Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлимида намунали тарбия масканлари ҳақида гап кетганда, энг аввало, 1-мактабгача таълим муассасаси ҳам тилга олинади.  Айни пайтда бу ерда 280 нафар жажжи ўғил-қизлар тарбияланади. Короскон қишлоғидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу муассасага  тажрибали мураббия Феруза Маҳмудова етакчи ҳисобланади. У 17 йилдан бери бугунги кунда 60 кишидан ортиқ ходимни бирлаштирган жамоага раҳбар.

Чортоқ туманидаги 1-мактабгача таълим муассасаси мудираси Феруза Маҳмудова:

– Жамоамиз кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлод тарбиясига нақадар катта эътибор берилаётганлигини чин дилдан ҳис этиб турибди. Айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси соҳамизнинг таълим тизимида энг муҳим ва бошланғич бўғин эканлигини ҳис этиб меҳнат қилмоқда.

Мақсадимиз – буюк келажагимиз эгалари бўлган баркамол авлодни вояга етказиш ишига муносиб ҳисса қўшиш.

Бу борада турли жамоат ташкилотлари, хусусан сиёсий партиялар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилди. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши фаоллари муассасага тез-тез ташриф буюриб туришади. Шундай мулоқотлар натижасида бу ерда шахмат ва шашка майдончалари барпо этилди. Улар бугунги кунда кичкинтойларнинг тафаккур қобилиятини ўстиришга хизмат қилмоқда.

Мана шу жараёнда муассаса ходимлари “Адолат” СДП фаолияти билан ҳам яқиндан танишганликлари диққатга сазовордир. Туман кенгаши раиси Ҳабибахон Мирабдуллаева улар билан бир неча бор суҳбатлар ўтказди. Партиямизнинг сайловолди дастури, унда олға сурилган ғоя ва мақсадлар ҳаммада катта қизиқиш уйғотди. Натижада бир қатор ходимларда “Адолат” СДПга аъзо бўлиш фикри туғилди. Албатта, мазкур интилиш фаолларимиз томонидан ҳам маъқулланди.

Барча расмиятчиликлар якунланиб, аъзолик билетлари ёзилгач, “Адолат” СДП вакиллари мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Улар орасида партия вилоят Кенгашининг  ходимлари ҳам бор эдилар.

Тантанали тадбирни “Адолат” СДП Чортоқ туман кенгашининг раиси Ҳабибахон Мирабдуллаева олиб борди. Партия вилоят Кенгашининг раиси Исроилжон Жўраев янги сафдошларимиздан ўн етти кишига аъзолик билетларини топширар экан, уларни ҳаётларидаги муҳим воқеа билан қизғин табриклади.

Ўз навбатида муассаса ходимларидан тарбиячи М Жавҳарва, услубчи Р. Муродиллаева, мусиқа раҳбари М. Раҳмонова ва бошқалар “Адолат” СДП аъзолиги зиммаларига катта масъулият юклашини, келгусида баркамол авлод тарбияси йўлида янада фидокорона меҳнат қилишларини айтдилар.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Мактабгача таълим муассасаси ходимлари – партиямиз сафида was last modified: Сентябрь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »