Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз

13 Сентябрь, 12:25 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз нет

Китоб- нур, китоб — зиё. Китоб умр йўлимизни ёритувчи машъаладир. Мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқдаки, бунда аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш мақсади мужассам.

Жойларда бу борадаги кенг кўламли тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги Гидромелиорация касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

“Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” мавзусида ташкил этилган тадбирда кенг дунёқараш ва юксак маънавият омили бўлган китоб ва китобхонлик ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда “Адолат” СДП Оқолтин туман Кенгаши вакиллари, партия фаоллари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари шунингдек, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳар бир асар улкан хазина. Мутолаа ақлни теран, фикрни равшан қилади, маънавиятни бойитади. Кўп китоб ўқиш комиллик сари пиллапоядир. Мулоқотда улуғ аждодларимизнинг заковати ҳақида сўз борар экан, ушбу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ёқубжон Бердиёров – халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати:

— Бугунги ўтказилган тадбирда ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни янада кучайтириш, улар онгида маънавий — мафкуравий тушунчаларни бойитиб бориш ҳақидаги ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантиришга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз эгаларидир. Улар ҳар томонлама етук бўлиб вояга етишса, келажагимиз ҳам порлоқ бўлади.

Маънавият ва маърифат чашмаси бўлган китоб ҳақидаги кенг мушоҳадалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Дилноз Умурзоқова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз was last modified: Сентябрь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »